Сирдарё ва Новосибирск ҳамкорликни кенгайтиради

© Пресс-служба хокимията Сырдарьинской областиРегиональная делегация во главе с Гафуржоном Мирзаевым находится в России
Региональная делегация во главе с Гафуржоном Мирзаевым находится в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2022
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг Сирдарё ва Россиянинг Новосибирск вилоятлари ҳамкорликни кенгайтиради. Бу масала вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травников учрашувида муҳокама қилинди.
Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги вилоят делегацияси ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни кўзда тутган амалий ташриф билан Россияда бўлиб турибди.
Амалий ташриф Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травников билан учрашувдан бошланди. Вилоят вакилларига Ўзбекистонинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов ҳамроҳлик қилди.
Новосибирск вилояти расмий доиралари вакиллари билан мулоқотда сўнгги йилларда мамлакатда амалга оширилаётган катта ислоҳотлар, уларнинг Сирдарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига ижобий таъсири борасида маълумот берилди.
“Сирдарё ва Новосибирск ўртасида тўғридан тўғри ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳамда имкониятлари муҳокама қилинди”, - дейилган Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабарида.
Вилоят делегацияси Барнаул шаҳри ва Олтой ўлкасида бўлиб, расмий учрашувлар ҳамда ишбилармон доиралари билан мулоқотлар ўтказишни ҳам режалаштирилган.
Краснодар ва Андижон ўзаро савдо уйларини очиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0