Жамият

Тошкент-Андижон йўналишидаги поездларнинг 1 та рейси тўхтатилади

© Фото: АО O‘ztemiryo‘lyo‘lovchiПассажирский поезд по маршруту "Кунград – Наманган – Андижан – Кунград"
Пассажирский поезд по маршруту Кунград – Наманган – Андижан – Кунград - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Поездларга олдиндан харид қилинган чипталар йўловчиларга тўлиқ қайтарилади.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Шанба ва якшанба кунлари “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган поездларнинг 1 та рейси тўхтатилади. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AЖ хабар берди.
Таъкидланишича, Ақча-Облиқ темир йўл станциялари оралиғи 101-километр 9-пикетидаги кўприкда таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шу боис:
27 май - “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишидаги 64/63-сонли;
28 май - “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишидаги 60/59 ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездларининг;
Шунингдек, 28 май - 6408-сонли “Тошкент-Ангрен” ҳамда 29 май куни 6409-сонли “Ангрен- Тошкент” шаҳарлараро йўловчи поездларининг 1 та рейси бекор қилинади.
Бундан ташқари, 27 май куни “Бухоро-Андижон” йўналишида ҳаракатланадиган 391-сонли йўловчи позди “Бухоро -Тошкент”, 28 май куни эса “Андижон -Термез” йўналишида қатновчи 397-сонли йўловчи поезди, “Тошкент-Термез” йўналишида амалдаги жадвал бўйича ҳаракатини амалга оширади.
Бу поездларга олдиндан харид қилинган чипталар йўловчиларга тўлиқ қайтарилади.
Янгиликлар лентаси
0