Дунёда

Туркманистонда Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отига ҳайкал ўрнатилади

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишГорода мира. Ашхабад
Города мира. Ашхабад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тегишли фармонни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов имзолади.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Туркманистоннинг Ахал вилояти ҳудудида Ахалтекин зотли Акхан (Оқ хон) отига ҳайкал ўрнатилади. Бу ҳақда душанба куни Ҳукуматнинг рус тилида чоп этиладиган “Нейтральный Туркменистан” газетаси хабар берди, дея ёзади РИА Новости.
Тегишли фармонни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов имзолади.
“Халқнинг миллий ғурури бўлган Ахалтекин отларининг шон-шуҳратини ошириш мақсадида Туркманистон Президенти фармонни имзолади. Унга кўра, Ахал вилояти хокимлигига “Звезда спорт” хусусий корхонаси билан Акхан ҳайкалини лойиҳалаш ва қуриш учун шартнома тузишга рухсат берилди”, - дейилади хабарда.
Нашрнинг таъкидлашича, ҳужжатда қурилиш ишларини 2022 йилнинг май ойида бошлаш ва объектни 2022 йил декабрида фойдаланишга тўлиқ шай ҳолатда топшириш кўзда тутилган.
Туркманистоннинг “Туркменпортал” ахборот сайтида келтирилишича, Акхан Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан шахсан тарбияланган афсонавий отдир. 2018 йилда у орқа туёғида 10 метр масофани 4,19 сонияда босиб ўтгани билан машҳур бўлган. Ушбу ютуқ Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган.
Шунингдек, “Туркменпортал”га кўра, бу Туркманистонда Ахалтекин отларига ўрнатилган биринчи ёдгорлик эмас. 2013 йил апрель ойида Ахалтекин зотли Пўлатли отига бағишланган ҳайкалтарошлик композициясининг тантанали очилиши бўлиб ўтган ва бир йил ўтгач, Ахалтекин зотли Янардағ шарафига монумент очилган.
Янгиликлар лентаси
0