Алишер Саъдуллаев янги лавозимга сайланди

Алишер Саъдуллаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2022
Oбуна бўлиш
Ёшлар ишлари агентлиги директори Шахмат федерациясига раис бўлди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон шахмат федерациясининг раиси этиб сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Федерация раислигидан ташқари Алишер Саъдуллаев айни вақтда Ёшлар ишлари агентлиги директори ҳамда Олий Мажлис Сенати аъзоси ҳисобланади.
Алишер Саъдуллаев 1994 йил 11 июлда Жиззах вилоятида туғилган. Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини (MDIST) битирган. 2017 йил июль ойигача Result ўқув марказини бошқариб келган. 2017 йил июль ойидан 2018 йил октябрь ойигача Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон шахмат федерациясига 2021 йилнинг январь ойида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов раис этиб сайланган эди.
Маълумот учун, президет Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланган. Унга кўра Ўзбекистондаги барча мактабларда “Шахмат синфлари” очилиши, 150 та ихтисослаштирилган шахмат мактаби ташкил этилиши белгиланган. 2025 йилга қадар шахмат билан мунтазам шуғулланувчилар сонини 3 фоизга етказиш назарда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0