Дунёда

Германияда Ғарб Россия иқтисодиётини барбод қила олмаганини тан олишди

© AFP 2022 / ALEXANDER NEMENOVМонета номиналом в один рубль, фото из архива
Монета номиналом в один рубль, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Кўп ғарблик таҳлилчилар Украинада махсус операция бошлангандан кейин рубль қулаши ва Россия иқтисодиёти ўсиши секинлашишини башорат қилишган эди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ғарб Россия иқтисодиётини барбод қилишнинг уддасидан чиқа олмади. Мамлакатнинг молиявий тизими фаолият юритишда давом этмоқда, дея ёзади Германиянинг Deutsche Wirtschafts Nachrichten (DWN) нашри.
Мақолада ёзилишича, рубль курси еврога нисбатан сўнгги саккиз йил ичида рекорд даражада кўтарилган.
Кўп ғарблик таҳлилчилар Украинада махсус операция бошлангандан кейин рубль қулаши ва Россия иқтисодиёти ўсиши секинлашишини (рецессия) башорат қилишган эди. Аммо бу рўй бермаган. Россияга иқтисодий курашга яхши тайёрланган экан, дея ёзади нашр.
Хусусан, Москва нефть ва газ савдосидан катта даромад олмоқда. Европа иттифоқи, Россия нефтидан воз кечишга қарор қилган G7 мамлакатларидан фарқли ўлароқ, Россия энергия ресурсларидан воз кеча олмайди.
Қолаверса, мамлакат қора олтин савдосидаги йўқотишларининг катта қисмини Ҳиндистон ва Хитой туфайли қоплаган.

Мавзуга оид:

Берлин ва Рим компанияларига газ сотиб олиш учун рублда ҳисоб очишга рухсат берди – ОАВ
Венгрия бош вазири Россияга қарши санкцияларни атом бомбасига қиёслади
SZ: Россияга қарши санкциялар кутилган натижани бермади
Ғарбда “Россияга берилган қақшатқич зарба” муваффақиятсизликка учраганини тан олишди
Янгиликлар лентаси
0