Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази ташкил этилади

© Depositphotos.com / RottenmanСпутник в космосе у Земли
Спутник в космосе у Земли  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2022
Oбуна бўлиш
Янги марказ космик мониторинг ишларини амалга оширади ва давлат бошқарув органларини космик суратлар билан таъминлаб боради.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистонда "Ўзбеккосмос" агентлиги тизимида Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази ташкил этилади. Бу ҳақда “Ўзбеккосмос” хабар берди.
Ушбу марказ космик мониторинг ишларини амалга ошириш ва давлат бошқарув органларини космик суратлар билан таъминлаш, шунингдек ижтимоий-иқтисодий, илм-фан, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида космик фаолият натижаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида ишга туширилади.
Марказ қуйидаги фаолиятни олиб боради:
сунъий йўлдош аппаратлари орқали Ерни масофадан зондлаш, унинг маълумотларини қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш;
космик соҳага оид хизматларни кўрсатиш;
космик соҳага илмий ва инновацион технологияларни кенг жалб этиш мақсадида мазкур соҳадаги илмий ва инновацион ишларни амалга ошириш;
космик ва геоахборот технологиялари, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида иқтисодиёт тармоқлари, мудофаа ва хавфсизлик соҳалари ҳамда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш.
Қолаверса, марказ хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, жисмоний ва юридик шахслар учун Ерни масофадан зондлаш маълумотларини тақдим этиш ва космик соҳага оид бошқа хизматларни кўрсатади.
Янгиликлар лентаси
0