Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Кучуклар бола иммунитетини оширади - олимлар хулосаси

© InstagramОбнимашки перед полетом: в Домодедово собаки помогут снять стресс
Обнимашки перед полетом: в Домодедово собаки помогут снять стресс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Кучуклар болаларни ошқозон ва жигар касалликларига чалинишдан ҳимоя қилиш мумкин. Канадалик олимлар кенг миқёсдаги тадқиқотдан сўнг шундай хулосага келишган.
Крон касаллиги - ошқозон-ичак трактининг яллиғланиши бўлиб, у тизимнинг барча қисмларини, оғиз бўшлиғидан то тўғри ичаккача таъсир қилиши мумкин. Аломатлари- сурункали диарея, қорин оғриғи, вазн йўқотиш, чарчаш, иштаҳани йўқотиш, иситма.
Тиббиётда гигиеник гипотеза бўлиб, унга кўра стерил шароитлардан йироқ бўлган ҳаёт боланинг иммунитет тизимини ривожланишига ёрдам беради. Кам ривожланган мамлакатлардаги одамларнинг аутоиммун касалликларига камроқ чалинади.
Гарчи ушбу фараз баҳсли бўлсада, сўнгги кунларда ичаклар микробиомининг чиндан ҳам иммунитетга таъсир қилишига кўплаб далиллар пайдо бўлмоқда. Торонто университетининг олими, тадқиқот муаллифи Уильямс Терпиннинг айтишича, янги ўтказилган тадқиқот дастлабкиларини тўлдиради.
Олимлар Крон касаллигига чалинган одамларнинг яқин қариндошларининг 4300 тадан ортиқ анкеталарини кўриб чиққан. Доктор Терпинни беморлар катта бўлган уйдаги шароит, турмуш тарзи қизиқтирган: масалан, оиланинг катта ё кичиклиги, уйда кучук ёки мушукларнинг борлиги, ичимлик сувининг сифати ва яна бошқа бир қанча омиллар.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, мунтазам равишда кучук парваришлаган одамлар соғлом ичак ўтказувчанлигига эга ва ошқозон-ичак трактидаги микроблар ва тана иммунитет реакцияси ўртасидаги мувозанат бўлган. Айниқса, кучуклар 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларга фойдали таъсир кўрсатган.
Шуниси эътиборга лойиқки, тадқиқотга кўра, уйда мушук борлиги бола саломатлигига ҳеч қандай фойда келтирмаган. Сабаби эса аниқ эмас.
“Эҳтимол, ит эгалари ўз уй ҳайвонлари билан ташқарига чиқишлари ёки кўплаб яшил ўсимликлар бўлган жойларда яшашлари мумкин бунга таъсир қилиши ва Крон касаллигидан ҳимоя қилиши мумкин”, - дея маълумот келтирилади Америка Гастроэнтерология Ассоциациясининг пресс-релизида.
Олимларнинг аниқлашича, ичак микробиомасига ижобий таъсир кўрсатадиган яна бир омил - бир ёшга тўлгунга қадар катта оилада яшаш. Бироқ, итлар ва катта оилалар қандай қилиб Крон касаллигидан ҳимояланишининг аниқ сабаблари номаълумлигича қолган.
Крон касаллиги кўпинча Шимолий Европа мамлакатлари ва АҚШ аҳолисида учрайди. Унинг тарқалиши 100 000 аҳолига 40 дан 150 кишигача тўғри келади.
Янгиликлар лентаси
0