Россия

Лавров: Ғарб сиёсатчилари Россия нима эканини билишмайди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия ташқи ишлар вазири Россия устидан ғалаба қозонишга чақираётган Ғарб сиёсатчилари тарихни унутиб қўйишганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Россия мағлубиятга учраши керак деб баёнот бераётган Ғарб сиёсатчилари тарихни яхши билишмайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
Россия вазири Ғарб мамлакатлари сиёсатчиларининг “Россия мағлубиятга учраши керак”, улар “Россияни енгишлари керак” ёки Россия “жанг майдонида мағлуб бўлиши керак” деган баёнотларига эътибор қаратган.
“Ишончим комилки, сиз шунга ўхшаш “афсунларни” айтаётган Ғарб сиёсатчиларига қараганда тарихни яхши биласиз. Эҳтимол, улар мактабда ёмон ўқишган”, - деди Лавров Е.М. Примаков номидаги гимназиянинг "100 вопросов лидеру" (Етакчига 100 та савол) лойиҳаси доирасида нуқт сўзлаётиб.
Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, Ғарб сиёсатчилари ўзларининг ўтмишдаги тушунчалари ва Россия нима эканидан нотўғри хулоса чиқаришмоқда.
Янгиликлар лентаси
0