Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Мариупол порти минадан тўлиқ тозаланди – Россия Мудофаа вазирлиги

© SputnikРоссийские саперы ведут работы по разминированию
Российские саперы ведут работы по разминированию  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2022
Oбуна бўлиш
Қора денги флоти ва муҳандислик қўшинлари сапёрлари Мариупол порти ҳудудини минадан тозалашни якунлашди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Мариуполдаги порт ҳудудини минадан тозалаш якунланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Қора денги флоти ва муҳандислик қўшинлари мутахассислари томонидан Мариупол порти ҳудудини минадан тозалаш якунланди. Минадан тозалаш чоғида 134 та иншоот текширилди. Украиналик жангарилар ташлаб кетган 12 мингдан зиёд портлаш хавфи бўлган предметлар ва қуроллар аниқланиб зарарсизлантирилди”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, "Азовсталда" қуршовга олинган 2,5 мингга яқин жангарилар ва Украина ҳарбийларининг 531 кишидан иборат сўнгги гуруҳи 20 май куни таслим бўлган эди. Шу тариқа, Маруполь шаҳри жангарилардан тўлиқ озод этилган.
Янгиликлар лентаси
0