Мирзиёев Путин билан қўнғироқлашди: етакчилар қандай масалаларни муҳокама қилишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону
Президент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2022
Oбуна бўлиш
Етакчилар Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришни кўриб чиқишди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 май куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Ўтган йил ноябрь ойида Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Жорий йил бошидан фаол мулоқотлар ва ўзаро ташрифлар суръати ошгани мамнуният билан қайд этилди. Март ойи охирида биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда апрель ойида Ўзбекистон пойтахтида янги минтақавий форматда ташкил этилган “Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси доирасида икки томонлама тадбирлар муваффақиятли ўтказилди.
Таъкидланишича, саноат кооперацияси бўйича устувор лойиҳалар давом эттирилмоқда. Жорий йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 40 фоизга ошган.
Гуманитар ҳамкорликка доир, шу жумладан таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, туризм ва спорт соҳаларида муҳим дастурлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ва Россия етакчилари ишбилармон доиралар ўртасидаги кооперация алоқаларини чуқурлаштириш ва ҳудудлараро алоқаларнинг катта салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳимлигини қайд этдилар.
Шунингдек, президентлар минтақавий кун тартиби ва халқаро сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашишган.
Янгиликлар лентаси
0