Ҳодисалар

Наманганда 14 ёшли бола машинада тенгдошини босиб кетди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишДорожный знак на месте аварии
Дорожный знак на месте аварии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Косонсой туманида 7-синф ўқувчиси автомобилни ноқонуний бошқараётиб, йўл четида кетаётган пиёдани босиб кетди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Наманган вилояти Косонсой туманида 14 ёшли бола автомобилда тенгдошини босиб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 20 май куни соат 14:45 ларда тумандаги Кушон маҳалласи Ҳуррият кўчасида рўй берган. "ВАЗ-2106"да ҳаракатланиб кетаётган 14 ёшли бола (тумандаги 5-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси) бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ўнг четида кетаётган тенгдоши пиёда Х.Б.ни уриб юборган.
ЙТҲ натижасида Х.Б. оғир тан жароҳатлари олгани сабабли шифохонада вафот этган.
Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззахдаги даҳшатли ЙТҲда саккиз киши қурбон бўлди - фото
Янгиликлар лентаси
0