Ўзбекистон Давлат фармакопеяси Жаҳон фармакопеялари индексидан ўрин олди

© УзФармаГосударственная фармокопея Узбекистана внесена в Международный реестр
Государственная фармокопея Узбекистана внесена в Международный реестр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2022
Oбуна бўлиш
Халқаро фармакопея - бутун дунё бўйлаб доривор моддалар ва дори воситаларининг тегишли сифатини таъминлайдиган расмий ҳужжатлар тўпламидир.
ТОШКЕНТ, 24 май - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти “Жаҳон фармакопеялари ва фармакопея органлари индекси” ("The Index of World Pharmacopoeias and Pharmacopoeial Authorities by World Health Organization") дан ўрин олди.
Давлат фармакопеясини ЖССТ жаҳон фармакопея ва фармакопея органлари индексига киритилиши, уни ишлаб чиқишда фаол иштирок этган таҳририят кенгашининг юқори малакали мутахассислари томонидан амалга оширилган ишларни халқаро миқёсдаги эътирофидир.

Қолаверса, бу – фармакопеяларни ишлаб чиқиш бўйича ахборотлар алмашинувини таъминлаш, фармакопеялар стандартларни ишлаб чиқиш, янгилаш концепциялари ва технологиялар билан алмашинув, дори воситаларнинг сифат стандартларини ва сифатини таъминлаш тизимлари соҳасида олиб бориладиган мулоқотларни янада яхшилаш йўналишларида катта имкониятлар яратади, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Фармакопея ‒ бу алоҳида мамлакатда ёки маълум бир худудда ишлатиладиган дори воситалари сифатини таъминлаш учун қонунан риоя этилиши шарт бўлган стандартлар тўпламидир. Фармацевтика бозорида дори воситаларининг сифати фармакопея стандартлари асосида тартибга солиб борилади.
Замонавий фармакопеяларинг асосий вазифаси дори воситалари сифатига умумий талабларни, шунингдек фаол фармацевтика субстанциялари, тайёр дори воситалари, ёрдамчи моддалар, реактивлар, реагентлар ва шу кабиларга хусусий сифат стандартларини белгилашдан иборатдир.
Янгиликлар лентаси
0