Ўзбекистон Корея билан ҳамкорликда таэквондо спортини ривожлантиради

© Минспорт УзбекистанаВ Минспорте прошла встреча с корейской ассоциацией Таэквондо
В Минспорте прошла  встреча с корейской ассоциацией Таэквондо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Жанубий Gyeong Gi-Do таэквондо ассоцацияси ўртасида мемарандум имзоланди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Мамлакатда таэквондо спорт турини оммалаштириш ва техникасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Жанубий Корея Gyeong Gi-Do таэквондо ассоцацияси ўртасида мемарандум имзоланди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Ҳужжатга мувофиқ, эндиликда таэквондо спорт турида илм-фан ва амалиётни интеграция қилиш, терма жамоалар билан ишлаш, шунингдек, ушбу спорт туридаги долзарб муаммолар ечимига йўналтирилган мавзулар асосида илмий тадқиқотлар ўтказилади.
“Икки давлат ўртасида таэквондо спорт тури бўйича халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш учун Жанубий Корея Gyeong Gi-Do таэквондо ассоцацияси президенти Ким Кёнг Док ташриф буюрди. Меҳмонлар университет ҳудуди ва фаолияти билан яқиндан танишди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, таэквондога жанговар санъат сифатида 50-60 йилларда Корея Республикасида асос солинган. Ушбу спорт тури ўз халқини севиш, ўзини тарбиялаш, руҳий юксалиш кабиларни ўзида мужассамлаштирган. Таэквондо мусобақалари ITF (Халқаро таэквондо федерацияси) ва WTF (Жаҳон таэквондо федерацияси) йўналишларида ташкил этилади.
Бугунги кунда спорт турининг ITF йўналиши 200дан ошиқ мамлакатларда фаол ривожланмоқда.
© Минспорт УзбекистанаВ Минспорте прошла встреча с корейской ассоциацией Таэквондо
В Минспорте прошла  встреча с корейской ассоциацией Таэквондо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2022
В Минспорте прошла встреча с корейской ассоциацией Таэквондо
Янгиликлар лентаси
0