Иқтисод

Ўзбекистонда мобил телефонлар импорти кескин ошди

© Sputnik / Хавьер ЛуэнгоВыставка Mobile World Congress 2018 в Барселоне
Выставка Mobile World Congress 2018 в Барселоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Хориждан 4 ойда 976 645 дона телефон импорт қилинган. Бу ўтган йилга қараганда 32 фоизга кўп.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистонга январь-апрель ойларида хориждан қиймати 71,2 млн долларга тенг мобил телефон импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
“Ўзбекистон 4 ой давомида хориждан 976 645 дона телефон сотиб олган. Телефон импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 320 900 донага ошган”, - дейилади хабарда.
Мобил телефонлар 9 та давлатдан импорт қилинган:
- Хитой – 741 546 дона
- Вьетнам – 121 376 дона
- Ҳиндистон – 62 612 дона
- БАА – 46 137 дона
- Қозоғистон – 3 663 дона
- Жанубий Корея – 1 286 дона
Энг кўп телефон март ойида (286 056 дона) импорт қилинган бўлса, январда 129 766 дона, февралда 284 461 дона ҳамда апрелда 276 362 дона телефон сотиб олинган.
Маълумот учун, ўтган йили смартфон ишлаб чиқарувчилар томонидан бутун дунё бўйлаб 1,35 миллиард дона аппарат етказиб берилган.
Янгиликлар лентаси
0