Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина Херсон портидан Қора денгизга чиқиш йўлини миналаштирди

© Sputnik / С. КрячкоХерсонский морской и крупнейший на Днепре речной порт.
Херсонский морской и крупнейший на Днепре речной порт. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2022
Oбуна бўлиш
Херсон портидан Қора денгизга чиқишнинг ягона йўли - Днепр дарёсининг қўйи қисми Николаев вилояти ҳудудидаги Очаково порти орқали амалга оширилади.
ТОШКEНТ, 24 май – Sputnik. Херсондаги савдо портининг иши ҳозирча тўхтаб қолган, чунки Қора денгизга ягона чиқиш ягона йўли украиналик жангарилар томонидан тўсиб қўйилган. Бу ҳақда вилоят ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилди.
"Ҳозирги вақтда Херсон портидан фойдаланиш мумкин эмас, чунки Днепр-Бугск кўрфази орқали Қора денгизга ягона чиқиш йўли Украина фашистлари томонидан миналаштирилган", - дея Стремоусовдан иқтибос келтиради РИА Новости.
Маълум бўлишича, Херсон портидан Қора денгизга чиқиш фақат Днепр дарёси орқали амалга оширилади. Днепр дарёсининг қўйи қисми Николаев вилояти ҳудудидаги Очаково портига орқали ўтиб Қора денгизга чиқади. Айни дамда ушбу вилоят ҳудуди Украина миллатчилари назорати остида бўлиб турибди.
Россия ҳарбийлари март ойи ўрталарида Херсон вилоятини назорат остига олди. Шаҳар ва туманларда фуқаролик-ҳарбий бошқармалар тузилди. Шу билан бирга, Украина қўшинлари Николаев йўналишидан минтақани доимий равишда ўққа тутмоқда, Киев расмийлари эса у ерда уяли алоқани ўчириб, маҳаллий аҳолига пенсия тўлашни тўхтатган.
Херсон вилояти расмийлари минтақанинг Россияга кириши ҳақида бир неча бор эълон қилган эди. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлаганидек, бу масалани минтақа аҳолисининг ўзлари ҳал қилиши ва у Қрим мисолида бўлгани каби аниқ текширилиши, қонуний асосга эга бўлиши ва қонуний бўлиши керак.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи март охирида якунланди. Россия армияси Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада камайтиришга муваффақ бўлди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0