Эртага баъзи ҳудудларда жазирама иссиқ бўлиши кутилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровПарень с девушкой у фонтана возле ГАБТА
Парень с девушкой у фонтана возле ГАБТА - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2022
Oбуна бўлиш
Эртага, 26 май куни ҳаво ҳарорати мамлакатда +39 даражагача кўтарилади. Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳаво 32-37 даража иссиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Эртага Бухоро, Навоий, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари бошқа барча вилоятларда иссиқ ҳаво тўлқини сақланади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.
26 май куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-19 даража илиқ, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин, айрим туманларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин, айрим туманларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 26-31 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин, айрим туманларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0