“Ўрта Осиё Транс” сотувга чиқарилмоқда

© Агентство по управлению государственными активами УзбекистанаАвтомобиль компании "Урта Осиё транс"
Автомобиль компании Урта Осиё транс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2022
Oбуна бўлиш
Харидорлар томониджан аризалар инглиз, рус ёки ўзбек тилларида 2022 йил 24 июнь Тошкент вақти билан соат 18:00 гача қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 25 май - Sputnik. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets” инвестиция компанияси “Ўрта Осиё Транс” АЖ устав капиталидаги 51 % акциялар пакетини сотиш режасини эълон қилди.
Сотув жараёни барча манфаатдор томонлар учун очиқ. Таклифлар ариза кўринишида 2022 йил 24 июнь Тошкент вақти билан соат 18:00 гача қабул қилинади, - дейилган хабарда.
Аризалар инглиз, рус ёки ўзбек тилларида қуйидагиларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилинган ҳолда топширилади:
битимни ўз ва/ёки қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш имкониятга эгалиги тўғрисида;
таклиф қилинаётган битимнинг асосий шартлари (мажбурий бўлмаган таклиф);
муассислар ва бенефициарларга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаганлиги ва терговларнинг мавжуд эмаслиги, харидорлар турли сохта тадбиркорлар ва банкротларнинг рўйхатларига киритилмаганлиги тўғрисида;
Компания жамоаси учун ижтимоий шартларни амалдаги жамоат шартномасидан кам бўлмаган ҳолда бажариш имконияти ва тайёрлиги;
“Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига риоя қилиниши тўғрисида.
Савдони амалга ошириш тўғрисида батафсил маълумотлар билан қуйида танишиш мумкин.
“Ўрта Осиё Транс” АЖ - халқаро юк ташиш, транспорт экспедицияси ва логистика соҳасидаги 82 малакали мутахассис ишлайди. Компания Ўзбекистон Республикаси транспорт марказида: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Қумариқ кўчаси, 24-уй манзилида жойлашган. Компаниянинг 2021 йилдаги тушуми 2,43 миллиард сўмни ташкил этди.
Янгиликлар лентаси
0