Ўзбекистонликлар Конституцияга ўзгартириш киритишга оид таклифларини билдиришлари мумкин

© Фото: пресс-служба президента УзбекистанаФлаг Узбекистана
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2022
Oбуна бўлиш
Конституциявий комиссия аҳолининг барча қатламларидан Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни олмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистонликлар Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича ўзларинг таклиф ва фикрини билдиришлари мумкин. Бу ҳақда Олий Мажлис спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев маълум қилди.
Депутатнинг сўзларига кўра, айни пайтда Конституциявий комиссияга аҳолидан кўплаб таклиф ва мулоҳазалар келиб тушмоқда. Улар албатта кўриб чиқилади.
“Қисқа муддатда “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” бош ғояси асосида фаолият кўрсатувчи махсус ахборот платформаси ҳам иш бошлайди”, - дейди депутат.
Платформа ишга тушгунга қадар таклифларни taklif@meningkonstitutsiyam.uz ёки taklif@2022.uz электрон почталари орқали юбориш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилганди.
Комиссияга ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, аҳолининг барча қатламларидан Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни олади.
ЎзЛиДеП Конституцияга ўзгартириш киритиш жараёнини бошлаш таклифи билан чиқди
Янгиликлар лентаси
0