“Ўзбекконцерт”га янги директор тайинланди

© Фото; УзбекконцертДаврон Шералиев
Даврон Шералиев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2022
Oбуна бўлиш
Муассаса директори вазифасида фаолият олиб борган Жамолиддин Узоқов лавозимидан озод этилди.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Даврон Шералиев “Ўзбекконцерт”давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” матбуот хизмати хабар берди.
Даврон Шералиев бунгача Ўзбекистон давлат филармонияси бош директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Шу даврга қадар муассаса директори вазифасида фаолият олиб борган Жамолиддин Узоқов лавозимидан озод этилди.
Янгиликлар лентаси
0