Россия

Путиннинг Давлат кенгашидаги нутқидан асосий баёнотлар - видео

© Sputnik / Сергей ИльинПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ғарб мутахассислари башорат қилган Россия иқтисодининг "қулаши" содир бўлмади, ишсизлик ва инфляция кутилганидан анча паст даражада қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Давлат кенгаши президумида нутқ сўзлади.
Президент нутқидан асосий баёнотлар қуйидагилар:
Донбассни ҳимоя қилиш бўйича махсус ҳарбий операциянинг барча иштирокчилари қаҳрамонлар ва уларга қаҳрамондек муносабатда бўлиш керак.
️Ҳукумат зудлик билан ҳарбий тиббиётга бўлган эҳтиёжни қондириши, ҳарбий хизматчилар ва қурбонлар оилаларини қўллаб-қувватлаши керак.
️Доллар қисқармоқда, рубль мустаҳкамланмоқда.
️Россия иқтисодиётининг динамикаси баъзи экспертлар башорат қилганидан яхшироқ, ишсизлик ўсмаяпти. Инфляция секинлашди. Йил охирида у 15% ни ташкил қилади.
️1 июндан бошлаб ишламайдиган пенсионерларнинг нафақалари 10 фоизга индексация қилинади, энг кам иш ҳақи ва яшаш қиймати оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти февраль ойининг охирида Донбасс республикаларини тан олиши тўғрисида ва уларни ҳимоя қилиш учун Украина ҳудудида махсус ҳарбий операция бошлашини эълон қилган эди. Шундан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Россияга нисбатан мисли кўрилмаган иқтисодий санкциялар жорий этди. Россия Марказий Банкининг Ғарбдаги валюта заҳиралари музлатиб қўйилди, йирик Россия банкларига халқаро операциялар ўтказиш таъқиқланди. Ғарб мутахассислари хулосасига кўра, буларнинг барчаси рубльга нисбатан кучли босим ўтказиши ва Россия иқтисодининг "қулашига" олиб келиши керак эди. Лекин бу сафар бу амалга ошмади.
Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.
Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўстона бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.
Газ учун тўлов - рублда

Эслатиб ўтамиз, Россия 1 апрелдан бошлаб нодўст мамлакатлардан газ учун тўловни фақат рублда қабул қилишини эълон қилди. "Газпромбанк" валюта ва рублда махсус ҳисоб рақамларини очади. Харидор тўловни шартномада кўрсатилган валютадаги биринчи ҳисоб рақамига керакли миқдорни ўтказади, банк уни Москва биржасида сотади ва иккинчи ҳисоб рақамига рублни киритади. Ундан эса "Газпром"га этказиб берилган хом ашё учун тўловлар амалга оширилади.

Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Россияга қарши мисли кўрилмаган санкциялар киритган эди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0