Иқтисод

Сирдарё Россиядаги етакчи ун ишлаб чиқарувчи корхона билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчи

© Фото: хокимият Сырдарьинской области Хоким Сырдарьинской области Гафуржон Мирзаев посетил ЗАО "Алейскзернопродукт"
Хоким Сырдарьинской области Гафуржон Мирзаев посетил ЗАО Алейскзернопродукт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ташриф давомида Олтой ўлкасидаги “Алейскзернопродукт” йирик агросаноат мажмуаси фаолияти ўрганилди.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев раҳбарлигидаги делегация Россиядаги етакчи ун ишлаб чиқарувчи агросаноат мажмуаси фаолиятини ўрганди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Ташриф давомида Олтой ўлкасидаги “Алейскзернопродукт” йирик агросаноат мажмуаси фаолияти кўриб чиқилди.
Вилоят вакилларига корхонанинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, махсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишда фойдаланилаётган самарали механизмлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Корхона директори А.Старовойтова ўз сўзида корхона қандай қилиб Россиядаги етакчи ун ишлаб чиқарувчилардан бирига айлангани ҳақида гапириб ўтди.
Таъкидланишича, бундай натижага замонавий технологиялар, юқори сифат, маҳсулотларнинг кенг ассортименти, энг яхши нархлар ва жамоанинг профессионаллиги сабаб бўлган.
Учрашувда келгусида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокама этилди.
Сирдарё ва Новосибирск ҳамкорликни кенгайтиради
Маълумот учун, мазкур мажмуа 1932 йилда ташкил этилган. Корхона донни қайта ишлашдан то маҳсулот ишлаб чиқариш ва қадоқлашгача бўлган тўлиқ технологик циклга эга.
Бу ерда кун давомида “Алейка” бренди остида 750 тонна ун, 1000 тонна ем, 40 тонна еғ, 48 тонна макарон махсулотлари, 45 тонна ёрма маҳсулотлар (гречка, перловка, сули ёрмаси), 130 тонна витамин, минераллар ва бошқа озуқавий қўшимчалар, шунингдек, йилига 12 миллион дона қоп ишлаб чиқарилади.
Янгиликлар лентаси
0