Спорт

Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ўтказилади

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Мусобақада Ўзбекистон номидан 40дан зиёд спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Тошкент шаҳри 15−25 июль кунлари оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида қитъа чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, сешанба куни Осиё оғир атлетика федерацияси Тошкентда ўтадиган чемпионатда иштирок этувчи спортчилар тўғрисидаги талабномалар муддати якунланганини эълон қилган.
Тақдим этилган талабномаларга кўра, 25 та давлатдан 400 нафардан зиёд иштирокчи тўғрисидаги маълумотлар жамланган. Бунда ёшлар 250 нафарни, ўсмирлар 200 нафарга яқинни ташкил этган. Ўзбекистон ушбу чемпионатда 40 нафардан зиёд спортчи билан қатнашиш бўйича тақдимнома киритган.
Қайд этилишича, 24 май куни Осиё чемпионатини ўтказиш ташкилий қўмитаси мусобақа логотипини ҳам эълон қилган.
Маълумот учун, Грецияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Турсуной Жабборова -87 кг вазн тоифасида даст кўтариш ва силтаб кўтариш машқларида олтин медални қўлга киритиб, умумий 238 кг натижа билан Жаҳон чемпиони бўлди ва терма жамоа ҳисобига учта олтин медал олиб келган эди.
Янгиликлар лентаси
0