Дунёда

Хитой Европадаги озиқ-овқат инқирози сабабларини айтди

© Sputnik / Виталий ТимкивУборка урожая
Уборка урожая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Таъкидланишича, ҳозир ўғит ва унинг савдоси билан боғлиқ муаммо ҳал этилмаса, келгуси йили дунё озиқ-овқат танқислигини сезади.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Украинадаги вазият ва Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари Европадаги энг йирик озиқ-овқат инқирозини келтириб чиқарди, дея ёзади Хитойнинг "Синьхуа" нашри.
Таъкидланишича, ҳозир Россия ва Беларусдан ўғит сотиб олиш чекланган. Шунингдек, Россия ва Украина ҳудудидан ғалла ва маккажўхори экспорти тўхтатиб қўйилган. Шу боис нархлар осмонга чиқиб кетган.
БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош иқтисодчиси Максимо Торрейронинг сўзларига кўра, агар ҳозир ўғит ва унинг савдоси билан боғлиқ муаммо ҳал этилмаса, келгуси йили дунё озиқ-овқат билан таъминлашнинг жуда жиддий муаммосига дуч келади.
Аввалроқ Россия Хавфсизлиги кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россияга қарши Ғарб санкциялари дунёда энергетика, логистика, озиқ-овқат ва бошқа инқирозларни келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
Янгиликлар лентаси
0