Иқтисод

Хитой Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларга маблағ йўналтиради

© МИВТУзбекистан и Китай подписали соглашение на $ 37 млн.
Узбекистан и Китай подписали соглашение на $ 37 млн. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Битим доирасида Хитой Ўзбекистондаги ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар учун 37 миллион доллар йўналтиради.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik.Ўзбекистон ва Хитой Ҳукуматлари ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар берди.
Ушбу битим Ўзбекистонда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун 37,5 млн доллар (250 млн юань) миқдорида беғараз ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
“Бугунги кунгача икки мамлакат ўртасидаги техник-иқтисодий ҳамкорлик доирасида соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги, маданият, транспорт ва бошқа соҳаларда лойиҳалар амалга оширилди”, дейилади хабарда.
Ҳужжат вазирнинг биринчи ўринбосари ва Хитой элчиси Цзян Янь томонидан имзоланди.
Маълумот учун, 2022 йилнинг биринчи чораги кўрсатгичларига кўра, Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкоридир. Ўзбекистон ташқи савдосининг 18,1 % ($ 3,1 млрд) - Хитой улуши.
Янгиликлар лентаси
0