Иқтисод

Доривор ўсимликларнинг янги плантациялари барпо этилади

© Sputnik / Евгения Новоженина / Фотобанкка ўтишТеплая погода
Теплая погода  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда 4984 гектар майдонда доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилади.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Шу йилнинг ўзида ўрмон хўжаликлари томонидан 4984 гектар майдонда доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Доривор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлаш маркази директори Ғайрат Жўраев маълум қилди.
Айтилишича, 8555 тонна доривор ўсимликлар хом-ашёсини тайёрлаш ҳам режалаштирилган.
“Қўмита тизимдаги 54 та давлат ўрмон хўжаликлари томонидан 195,1 гектар майдонда 8 турдаги (лаванда, розмарин, маврак, тимян, годжи ва бошқ) ноёб доривор ўсимликларнинг тажриба плантациялари барпо этилди”, дейди Ғайрат Жўраев.
Шунингдек, янги Ғаллаорол, Когон ва Ургут ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари ташкил этилди. Туман ҳокимларининг қарорлари билан янги ташкил этилган Ғаллаорол ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигига 37870 гектар, Когонга 1000 гектар ҳамда Ургутга 10577 гектар ер майдонлари ажратилиб берилди.
Маълумот учун, ҳозирги кунда Республикада 120 турдан ортиқ доривор ўсимликлар расмий табобатда фойдаланишга рухсат берилган. Ўсимликлар табиий ҳолда йиғиб олинади ва маданий ҳолда ўрмон фонди ерларида етиштирилади.
Президентнинг ПФ-139-сонли фармонига мувофиқ, 2022 йилдан 2026 йилгача 36 минг гектар майдонда янги доривор ўсимликлар қизилмия, заъфарон, каврак, лаванда, стевия, мойчечак, наъматак, равоч, маврак, далачой, тоғрайҳон, бўймадарон, кийик ўти, ковул, қалампир ялпиз ва бошқа доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этилади.
Янгиликлар лентаси
0