Ҳамид Олимжон майдонидаги бинолар аукционга қўйилди

© Фото: E-auksion.uzҲамид Олимжон майдонидаги икки қаватли бинолар
Ҳамид Олимжон майдонидаги икки қаватли бинолар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2022
Oбуна бўлиш
Савдо ва хизмат кўрсатиш мажмусининг бошланғич нархи 24,5 млрд сўмга тенг.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ҳамид Олимжон майдонидаги 13-уй (шарқий тараф) савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан савдога чиқарилди.
Лотнинг бошланғич нархи 24,5 млрд сўмга тенг. Ер участкасининг умумий майдони — 0,06 гектар. Биноларнинг умумий майдони 1630 кв.м тенг. Электр ва сув бор, лекин газ йўқ.
Лот президент томонидан қабул қилинган ПҚ-168-сонли қарорига мувофиқ сотувга қўйилди. Мазкур ҳужжатда агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан бинонинг шарқий қисмини савдо орқали сотиш белгиланган.
Аукцион 27 июнь соат 10:00да бошланади. Аризаларни қабул қилиш шу куннинг ўзида соат 9:00 гача якунланади.
Янгиликлар лентаси
0