Жиззах вилояти делегацияси Санкт-Петербургда бўлди

© Sputnik / Александр ГальперинСанкт-Петербург - город-организатор Чемпионата мира 2018 года
Санкт-Петербург - город-организатор Чемпионата мира 2018 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2022
Oбуна бўлиш
Жиззах вилояти делегацияси Санкт-Петербургда Миграция маркази, ўзбекистонлик талабалар ўқийдиган университет ҳамда Ленинград вилояти расмийлари билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мустанов бошчилигидаги делегацияси Санкт-Петербургга ташриф буюрди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Россияда вақтинчалик меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашишдан иборат.
Делегацияси аъзолари “Бронка Групп” холдингига қарашли Ягона миграция марказидаги фуқароларга кўрсатилаётган хизмат турлари билан танишишди.
“Айни вақтга қадар ушбу марказга 600 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган. Уларнинг 70 фоизи ўзбекистонлик фуқаролар ҳиссасига тўғри келади”, дейилади хабарда.
Ҳозирда марказ томонидан фуқароларга қулайлик яратиш, турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида “PatentMobile” мобил иловаси яратилмоқда.
Илова ўзбек, рус ва тожик тилларида ишлайди. Унда тўғридан-тўғри марказ орқали патент, вақтинчалик рўйхат ва тиббий кўрикдан ўтиш учун навбатга ёзилиш мумкин бўлади. Шунингдек, ҳар ойлик патент тўловларини ҳам амалга ошириш имконияти берилади.
Шу билан бирга, делегация аъзолари Санкт-Петербург бошқарув технологиялари ва иқтисодиёти университети проректори В.Я.Дмитриев ҳамда ўзбекистонлик талабалар билан ҳам учрашишди.
Маълум бўлишича, университетда 63 нафар ўзбек талабаси бакалавр ва магистр йўналишларда таҳсил олмоқда.
Делегацияси аъзолари Ленинград вилояти Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш қўмитаси раисининг ўринбосари Ю.Никифоров билан учрашди. Унда томонлар меҳнат мигрантларини вилоятга қурилиш ва бошқа объектларга жалб қилиш каби масалаларни муҳокама қилишди.
Ушбу сафар доирасида Бош консуллик биносида ўзбек диаспора ташкилотлари раҳбарлари ва узоқ йиллардан буён Санкт-Петербургда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари билан ҳам учрашув ташкил этилди.
Янгиликлар лентаси
0