Махсус дафтарларга киритилган фуқаролар деҳқончиликни йўлга қўйишди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишВыращивание клубники
Выращивание клубники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2022
Oбуна бўлиш
Меҳнат мигрантлари ва махсус дафтарга киритилган фуқаролар 16 062 гектар ер майдонида картошка ва бошқа сабзавот, полиз, мойли, дуккакли экинларни етиштиради.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” каби махсус дафтарларга киритилган ва хориждан қайтган меҳнат мигрантлари деҳқончилик фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
24 май ҳолатига махсус дафтарларга киритилган 65 893 нафар фуқаро электрон савдолар орқали ижара учун қўйилган 14 038 гектар ерни ютиб олишди.
1 март санасидан кейин хориждан қайтган меҳнат мигрантлари эса 13 637 та лот бўйича ғолиб бўлди. Уларга деҳқон хўжалиги мақсадлари учун 2 024 гектар ер ижарага берилди.
Эндиликда ушбу ер майдонларида картошка ва бошқа сабзавот, полиз, мойли, дуккакли экинлар етиштирилади.
“Тегишли қарорларга асосан, қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага беришда рўйхатда турган барча эҳтиёжманд оилалар, меҳнат мигрантларига алоҳида устуворлик берилди. Улар учун қўлланиладиган коэффициентларни 1,3 баллгача кўпайтириш ва шу билан танловларда иштирок этаётган бошқа талабгорларга нисбатан 30 фоиз устунлик бериш йўлга қўйилди”, - дейилади хабарда.
Аҳолининг мазкур қатламларига нисбатан қўшимча имконият берувчи 1,1 баллга тенг коэффициент қўлланилади ва танловда иштирок этишда закалат тўловидан озод этилади.
Янгиликлар лентаси
0