Никита Михалков Евроосиё киноакадемиясини ташкил этишни таклиф қилди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишНикита Михалков
Никита Михалков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2022
Oбуна бўлиш
Россиялик режиссёрнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Ғарб мамлакатлари томонидан маданий тамаддунга кучли ҳужум уюштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Россия Киноижодкорлари иттифоқи раиси ва таниқли режиссёр Никита Михалков Евроосиё киноакадемиясини ташкил этиш ва унинг мукофотини таъсис этиш ташаббусини билдирди. У бундай таклиф билан Бишкекдаги биринчи Евроосиё иқтисодий форуми давомида чиқди.
“Бу у учун жон-жаҳд билан курашиладиган қимматбаҳо мукофот бўлиши керак”, - деди Михалков. Унинг фикрича, кино мукофотининг таъсисчиси янги Евроосиё киноакадемияси бўлиши керак.
Михалков сўнгги йилларда Ғарб мамлакатлари томонидан “маданий тамаддунга кучли ҳужум уюштирилаётгани” кузатилмоқда, деб ҳисоблайди. Режиссёр бу у нарса санъат бўлмаган нарсани санъат дея аталишига олиб келганини урғулади. Шу боис ундан ҳимояланиш, маданий ва ахлоқий қадриятларни сақлаб қолиш зарур. Бунда Евроосиё тамаддуни ёрдам бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Бишкекда биринчи Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. Унда ЕОИИ мамлакатлари ва бошқа давлатлардан 2,5 мингдан зиёд иштирокчи қатнашмоқда.
Янгиликлар лентаси
0