Ўзбекистон этноспорт турларини оммалаштиради

© Sputnik / Рамиз БахтияровКанатоходец в парке "Навруз"
Канатоходец в парке Навруз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2022
Oбуна бўлиш
Хивада Халқаро этноспорт фестивали, Тошкентда эса “Uzbekistan Ethno Games” республика фестивали ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. 2023 йилдан Хивада ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивали ташкил қилинади. Бу президент имзолаган этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантиришга оид қарорда назарда тутилган.
Ҳужжат миллий спорт турлари ҳамда халқ ўйинларини (этноспорт) тарғиб қилиш ва оммалаштириш, болалар ва ўсмирларни уларга кенг жалб қилиш, халқаро алоқаларни кучайтириш мақсадида қабул қилинди.
Унга кўра, 2023 йилдан бошлаб этноспортни ривожлантиришда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
Тошкентда ҳар йили бир маротаба этноспорт турлари бўйича “Uzbekistan Ethno Games” республика фестивали ўтказилади;
янги ўқув йилидан Республика эстрада цирк коллежида полвонлик ва дорбозлик санъати йўналишида ўрта бўғин кадрларни тайёрлаш бошланади;
ҳар икки йилда бир маротаба полвонлар ва дорбозлар иштирокида “Полвонлар сулоласи” кўрик-танловини ўтказилади;
Ўзбекистонда ЮНЕСКО томонидан номоддий маданий мерос мақоми берилиши мумкин бўлган этноспорт турлари рўйхати шакллантирилади;
маҳаллаларда этноспорт турлари бўйича халқ ўйинлари ва мусобақалар ўтказилади.
Шунингек, “устоз-шогирд” анъанаси асосида давом этиб келаётган полвонлик ва дорбозлик санъатини янада кенгроқ оммалаштириш мақсадида полвонлик ва дорбозлик санъати тўгаракларини ташкил этилади.
2023 йил 1 январга қадар ҳар бир ҳудудда от спорти турларига тегишли бўлган анжомларнинг савдосини йўлга қўйиш мақсадида дўконларфаолияти йўлга қўйилади.
Маълумот учун, “этноспорт” спорт тадбирларининг замонавий фолъклор шакли бўлиб, анъанавий ўйинларнинг ҳақиқийлигини сақлаб қолиш ва уларни иштирокчилар ва томошабинлар идроки учун долзарблаштириш имконини беради.
Этноспорт назарияси 2011 йилда россиялик олим Алексей Киласов томонидан ишлаб чиқилган ва у Бутунжаҳон этноспорт асосчиси бўлган.
Ҳозирда жаҳон этноспорти (жамияти) барча қитъалардаги 48 давлатдан олимлар, анъанавий ўйин ва этноспорт тадбирлари ташкилотчиларини бирлаштиради. Ўзбекистондан Равшанхон Джураев маслаҳат кенгаши аъзоси ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0