Спорт

Ўзбекистонлик дзюдочилар “Катта дубулға” турнирида қатнашади

Дзюдо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қисқа танаффусдан сўнг дзюдо яна қайтмоқда. 3-5 июнь кунлари Грузия пойтахтида “Катта дубулға” турнирига старт берилади.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Грузия пойтахти Тбилисида бўлиб ўтадиган “Катта дубулға” турнирида Ўзбекистондан қатнашадиган дзюдочилар таркиби маълум бўлди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси хабар берди.
Турнир 3-5 июнь кунлари бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 38 давлатидан 300 нафарга яқин сара полвонлар иштирок этади.
“Ҳозирда Илиас Илиадис бошчилигидаги Ўзбекистон жамоаси Самарқандда бўлажак сўнгги тайёргарликни олиб бормоқда”, - дейилади хабарда.
Мураббийлар штабининг қарорига кўра, Тбилиси мусобақасида деярли захира вакилларидан иборат эркаклар терма жамоаси қатнашади.
Бу орқали уларга жаҳон рейтинги учун қимматли очколарини жамғариб олиш имконияти тақдим қилинмоқда.
Тўлиқ таркиб қуйидагича:
-60 кг: Дилшодбек Баратов
-60 кг: Мирзоҳид Маҳаммаджонов
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-66 кг: Бобур Ваджиев
-73 кг: Обидхон Нўъмонов
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-81 кг: Улуғбек Ўроқов
-90 кг: Баҳодир Панжиев
-90 кг: Жалолиддин Қурбонмуродов
-100 кг: Отабек Тўрабоев
+100 кг: Алишер Юсупов
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров
Маълумот учун, ушбу турнир ўтган йили илк бор Тбилисида ўтказилган ва коронавирус пандемияси туфайли унда томошабинлар иштирок этмаганди.
Янгиликлар лентаси
0