Россия

Путин ЕОИИда миллий валюталардаги ҳисоб-китоб улуши қанчага етганини маълум қилди

© Sputnik / Владимир ТрефиловМонеты номиналом один рубль.
Монеты номиналом один рубль. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия раҳбари ЕОИИ мамлакатларида миллий валюталардаги ҳисоб-китоб амалиёти кенгаётганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Евроосий иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо мамлакатларнинг миллий валюталардаги ўзаро ҳисоб-китоб улуши 75 фоизга етди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.

“Миллий валюталардаги ҳисоб-китоб амалиёти кенгаймоқда, бу ғоят муҳим.Улар улуши иттифоқ (ЕОИИ – таҳр.) мамлакатлари савдосида аллақачон 75 фоизга етди”, - деди Путин Евроосиё иқтисодий форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлаётиб.

“Бундан кейин ҳам миллий тўлов тизимлари ва банк карталаридан ўзаро фойдаланиш ва бирлаштириш устида иш олиб борамиз”, - дея қўшимча қилди Россия раҳбари.
Қирғизистон Россиядан ёнилғи-мойлаш материалларни рублда сотиб олишни бошлади
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Москва ташқи савдо ҳисоб-китобларини рубль ва ишончли ҳамкор мамлакатлар миллий валюталарига ўтказишни тезлаштириши лозимлигини маълум қилгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0