Россия

Россия мусулмонларини Афғонистонга гуманитар миссия билан боради

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишПраздник Ураза-байрам в России
Праздник Ураза-байрам в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия мусулмонлари диний идораси Афғонистон халқига кенг кўламли инсонпарварлик ёрдамини ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Россия мусулмонлари диний идораси (ДУМ РФ) ёз ойларида Афғонистон халқига кенг кўламли инсонпарварлик ёрдамини ташкил қилади. Бу ҳақда идора раиси ўринбосари Ильдар Аляутдиновга таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Афғонистоннинг Москвадаги муваққат ишлар вакили Жамол Носир Гарвал билан биргаликда шартлар келишиб олинган. Россия мусулмонлари делегациясининг Кобулга, шунингдек, бошқа шаҳар ва вилоятларга ташрифи шу йилнинг ёзида бўлиб ўтади.
Россия мусулмонлари афғонларга ёрдам тариқасида дори-дармон ва иссиқ кийимлар етказиб беради.
“Афғонистонга ташрифда “Закот” хайрия жамғармаси иштирок этади. Жамғарма камбағалларга ёрдам йиғиш, етказиб бериш ва тақсимлашни таъминлайди”, деди Россия Федерацияси ДУМ раиси ўринбосари.
Шунингдек, у россиялик мусулмонлар миллати ва динидан қатъи назар барчага инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишини таъкидлади.
“Агар кимдир ёрдамга муҳтож бўлса, биз унга ёрдам беришга интиламиз. Сурия, Ливан, Африка ва Осиё мамлакатларида ҳам шундай бўлган”, дейди диний қўмита вакили.
Таъкидланишича, россияликлар ёрдам керак бўлган, оч қолган аёллар, болалар ва қарияларга парво қилмасдан ўтиб кета олмайди.
“Бу ҳолатда ёрдам олаётганлар бизни руслардек кўради ва биз ўз ҳаракатимизни ўз давлатимиз байроғи остида амалга оширамиз”, дея хулоса қилди Ильдар Аляутдинов.
Россия Мусулмонлар диний идораси (Духовное управление мусульман РФ) - 1994 йилда ташкил қилинган бўлиб, Россиядаги барча мусулмон жамоаларини бирлаштиради. ДУМ РФ таркибида Россиянинг 40га яқин вилоятларидан 400га яқин мусулмон жамоалари киради. ДУМ таркибида шунингдек бир қатор исломий олий ва ўрта таълим муассасалари, нашрлар ва хайрия фондлари ҳам киради.
Янгиликлар лентаси
0