Россия ва Хитой АҚШга сўнгги огоҳлантириш юборди

© Sputnik / Ilya Pitalev / Медиабанкка ўтишСтратегический бомбардировщик-ракетоносец Ту-95МС на репетиции воздушной части парада Победы в Москве
Стратегический бомбардировщик-ракетоносец Ту-95МС на репетиции воздушной части парада Победы в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2022
Oбуна бўлиш
Россия ва Хитой стратегик бомбардимончи самолётларининг Тинч океани узра қўшма жанговар патрули 24 май куни АҚШ, Япония, Ҳиндистон ва Австралия президентларининг Токиодаги учрашувига тўғри келгани бежиз эмас, деб ҳисоблайди ҳарбий кузатувчи Александр Хроленко.
Вашингтоннинг ҳарбий-сиёсий кескинлик ва минтақавий ҳарбий можаролар зоналарини яратиш истаги Россия Федерацияси ва Хитой мамлакатлари хавфсизлиги ва суверенитетига таҳдид солади. Шу боис, Москва ва Пекин АҚШнинг агрессив ташқи сиёсатига биргаликда ва барча воситалар, жумладан, стратегик ядро қуроллари билан жавоб беришга бирдек тайёр.
Россия Ҳаво-космик кучлари ва Хитой ҳарбий-ҳаво кучларининг Ту-95МС ва Хун-6К стратегик бомбардимончи-ракета ташувчи самолётлари 24-май, сешанба куни Осиё-Тинч океани минтақасида қўшма режали патруль хизматини ўтказди.
“Стратеглар”ни Россиянинг Су-30СМ қирувчи самолётлари ҳимояси остида парвоз қилган. Йўналишнинг маълум босқичларида Россия-Хитой ҳаво гуруҳига Япония ва Жанубий Корея Ҳарбий-ҳаво кучларининг F-15 ва F-2 самолётлари ҳамроҳлик қилди.
Ракета ташувчилар 13 соат ичида Япон денгизи, Шарқий Хитой ва Филиппин денгизларини кесиб ўтди, яъни АҚШ, Япония ва Австралия ҳарбий базаларида (гипотетик жиҳатдан етиб борса бўладиган - Ёкосука, Гуам, Пеарл-Ҳарбор, Гарден ороли ва бошқалар)узоқ масофали қанотли ракеталарни учириш позицияларига доимий равишда кириш имкониятини қўлга киритди.
Россиянинг Ту-95МС самолёти бортида 5500 км узоқликдаги 16 тагача Х-101 ёки Х-102 (термоядровий каллакли) қанотли ракеталар олиб юришга қодир. Дунёда унинг муқобили йўқ. Жанг шароитида битта Ту-95МС ракета ташувчиси ҳавога қарши мудофаа зонасига кирмасдан душманнинг бир нечта ҳарбий базалари ёки шаҳарларини йўқ қилиши мумкин.
Хитойнинг Хун-6К ракета ташувчиси 3000 км гача бўлган масофага олтита CJ-10К (CJ -10А) стратегик қанотли ракеталарни олиб юришга қодир.
Россия-Хитой ҳаво гуруҳининг умумий жанговар салоҳияти “мобиль Армагеддон”га ўхшайди.
Россия Федерацияси ва Хитой ракета ташувчилари нейтрал сувлар устида ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг халқаро қоидаларига кўра ҳаракат қилди ва бошқа давлатларнинг чегараларини бузмади.
Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, қўшма патруллар учинчи давлатларга қарши йўналтирилмаган, Хитой ҳарбий идораси эса бундан кўзланган асосий мақсад Хитой ва Россия стратегик авиацияси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик даражасини ошириш эканлиги дея хабар берди.

Шундай қилиб, технологик ва ихчам тарзда Москва ва Пекин Осиё-Тинч океани минтақасидаги ўз манфаатлари ва имкониятларини белгилаб олди, ҳарбий операцияларнинг эҳтимолий театрини (ҲОТ) баҳолади. Бу Россия ва Хитой учун ҳарбий-сиёсий муаммолар яратишга уринаётган Вашингтонга маълум бир сигнал бўлди.

Оқ уйдаги ваҳима

Америкаликлар Россия-Хитой огоҳлантиришини ўз кўнгилларига жуда яқин олган ҳолда муносабат билдиришди. АҚШ маъмурияти юқори мартабали мулозимининг Fox News телеканали эфирларидан бирида айтишича, Россия ва Хитой президент Байденнинг Шарқий Осиёга сафари чоғида икки давлат ўртасидаги “чегарасиз” стратегик шериклик қанчалар жиддийлигини кўрсатиш учун “ядро каллакли бомбардимончиларини учирган”.
“Россия Украинага шафқатсиз муносабатда бўлса ҳам, Хитой Ҳинд-Тинч океани минтақасида Россия билан ҳарбий ҳамкорликни давом эттирмоқда”, - дейди мулозим.
Вашингтоннинг баёнот беришича, “АҚШнинг иттифоқчилари ва ҳамкорларини қўрқитишга уринишлар фақат коллектив қатъиятни кучайтиради”. Қизиқ, Оқ уй Москва ва Пекинга қарши бир қатор ҳарбий таҳдидлардан кейин нима кутишган эди?
АҚШ ва унинг иттифоқчилари қурол, ўқ-дорилар, разведка маълумотлари ва “мутахассислар” билан таъминлаш билан Украина ҳудудида Россия билан прокси-уруш олиб бормоқда.
АҚШ президенти Жо Байден 23 май куни, агар Хитой бостириб кирса, Америка армияси Тайванни ҳимоя қилишини айтди. Ва бу Учинчи жаҳон уруши сари қадамдир. Эслатиб ўтиш жоиз, Тайваннинг “ажралиб кетган” провинцияси ХХРнинг ҳуқуқий ва ажралмас қисми ҳисобланади, орол “давлатчилик” сифатида БМТда вакил эмас ва дунёнинг 15 та давлати томонидан тан олинган холос.
Афтидан, Вашингтон “ягона Хитой” сиёсатига содиқдек кўринади, бироқ Тайвань ҳудудий масаласидан Пекинга босим ўтказиш учун фойдаланяпти. АҚШ Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси вақтида Киев режимини қурол билан таъминлаш тажрибасини инобатга олган ҳолда орол аҳолисини фаол равишда қуроллантирмоқда. АҚШ Тайванга F-16 қирувчи самолётлари, бир нечта ракета учиргичлари, кемаларга қарши қуроллар ва ҳатто ҳарбий разведка ваъда қиляпти.
Хитой қуролли кучлари АҚШга “жиддий огоҳлантириш” сифатида Тайвань ороли яқинидаги сувларда маневрлар ўтказди.
Аввалроқ Хитой самолетлари Жанубий Хитой денгизида Американинг Theodore Roosevelt авиаташувчи кемасига CH-AS-X-13 гипертовушли ракеталари билан 1500 км масофага зарба беришни машқ қилган эди.
Ва Россия-Хитой стратегик ракета ташувчилар гуруҳининг Тинч океани устида пайдо бўлиши табиийдек. Тажовузкор провокатор қўллари ва бошидан ҳам қаттиқ зарба олиши мумкин.

“Гегемон”нинг минтақадаги тўполони

Тўрт томонлама хавфсизлик диалогига (QUAD- Quadrilateral Security Dialogue) аъзо давлатлар раҳбарлари Токиода Хитойнинг кучайиб бораётган таъсирига қарши туришни муҳокама қилишмоқда. Бироқ АҚШ саммитдан янги ҳарбий коалиция тузишда фойдаланмоқда. Унинг асосий мақсади Ҳинд-Тинч океани минтақасида Американинг мавжудлигини кучайтириш ва ҳар қандай ҳолатда ҳам Хитойни “тийиб туриш”дир.
Қуролли тўқнашувлар ҳам истисно этилмайди. Япония, Ҳиндистон ва Австралия ресурслари ҳисобига америкаликлар ХХРни иқтисодий ва ҳарбий-сиёсий “бўғиш” тизимини яъни “қамал ҳалқасини” ташкил этиш ниятида. Шунга ўхшаш Европа конфигурацияси - НАТО давлатлари ва Украина - Вашингтоннинг Россияга қарши сиёсатини амалга ошириш учун жуда самарали воситадир.
Россия ва Хитойга қарши бўлган Япония ҳукумати Американинг минтақадаги манфаатларини ҳарбий йўл билан ҳимоя қилишга тайёр.
Аввалроқ АҚШ Австралия билан унинг ҳудудида янги Америка ҳарбий-денгиз ва ҳаво базаларини қуриш бўйича келишиб олган эди.
Ҳиндистон АҚШнинг сателлити эмас ва “катта тўртлик”ка олдиндан айтиб бўлмайдиган элементни киритади, аммо Деҳли ва Пекин ўртасидаги геосиёсий рақобат QUAD форматидаги ҳамкорлик учун асос яратади.
“Катта тўртлик” концепцияси “чегара билмас Хитой дунёси” дан фарқли ўлароқ, “очиқ, эркин ва хавфсиз” Ҳинд-Тинч океани минтақасининг “қоидаларга асосланган” ривожланишидир.
Хитой QUAD иштирокчиларини асоссиз айбловлар билан чиқмасликка ва блок яратмасликка чақирмоқда, чунки бу чиндан ҳам минтақавий тинчлик ва барқарорликка таҳдид солади. Бундан ташқари, АҚШ бир вақтнинг ўзида иккита державани - Хитойни (“стратегик чақириқ”) ва Россияни (“тезкор таҳдид”) душман этиб тайинлади.
Вашингтоннинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги хавфли ғимир-ғимир ҳаракатлари Пекин ва Москвани ҳарбий-стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга, Евроосиё қитъаси, океанлар ва коинотда янги хавфсизлик воситаларини шакллантиришга ундамоқда.
Янгиликлар лентаси
0