Спорт

Шомуродов ўзбекистонлик спортчилар учун Европа футболига йўл очди – эксперт

© AFP 2022 / GENT SHKULLAKUУзбекский нападающий "Ромы" Эльдор Шомуродов во время финального футбольного матча Лиги Европы УЕФА между "Ромой" и "Фейеноордом" на стадионе "Эйр Албания" в Тиране 25 мая 2022 года.
Узбекский нападающий Ромы Эльдор Шомуродов во время финального футбольного матча Лиги Европы УЕФА между Ромой и Фейеноордом на стадионе Эйр Албания в Тиране 25 мая 2022 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Элдор Шомуродов “Рома” билан Конференциялар Лигаси кубогини қўлга киритди ва Еврокубоклар финалида майдонга тушган илк ўзбекистонлик футболчи бўлди.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Илк бор ташкил этилган Европа Конференциялар Лигаси финалида Италиянинг "Рома" ва Нидерландиянинг "Фейеноорд" клублари ўзаро тўқнаш келишди.
Римликлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов учрашувнинг 89-дақиқасида захирадан майдонга тушди. Якунда “Рома” 1:0 ҳисобида рақибидан устун келди ва Конференциялар Лигасининг илк ғолиби сифатида тарихга кирди.
Элдор Шомуродов эса Еврокубоклар финалида майдонга тушган илк ўзбекистонлик футболчи бўлди. Шунингдек, 26 ёшли футболчи фаолиятидаги дастлабки катта совринга эга чиқди.
© AFP 2022 / OZAN KOSEИгроки "Ромы" празднуют победу в финальном матче Лиги Европы Конференции УЕФА между "Ромой" и "Фейеноордом" на стадионе "Эйр Албания" в Тиране 25 мая 2022 года.
Игроки Ромы празднуют победу в финальном матче Лиги Европы Конференции УЕФА между Ромой и Фейеноордом на стадионе Эйр Албания в Тиране 25 мая 2022 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2022
Игроки "Ромы" празднуют победу в финальном матче Лиги Европы Конференции УЕФА между "Ромой" и "Фейеноордом" на стадионе "Эйр Албания" в Тиране 25 мая 2022 года.
Таниқли спорт шарҳловчиси Отабек Жўраевнинг сўзларига кўра, Шомуродов ўзининг Италиянинг “Женоа” ва “Рома” клубларида муваффақиятлари билан ўзбекистонлик спортчилар учун Европа футболига йўл очган.

“Элдор шунчаки биринчи эмас, у бизнинг ўйинчилар учун Европага, Европа футболига йўл очди, уларни (ўзбекистонлик футболчиларни – таҳр.) кузата бошлашди”, - деди Жўраев Sputnik билан суҳбатда.

Экспертнинг сўзларига кўра, Шомуродов ўзининг тиришқоқлиги ва меҳнатсеварлиги билан шундай муваффақиятларга эришган. У астойдил ўз устида ишлайди ва ҳамиша ўз жамоасига нафи тегади.
“Элдорнинг рад этиб бўлмайдиган бир хислати бор – у меҳнаткаш ва ҳамиша ўз жамоасига нафи тегади, мутлақо ҳамиша”, - деди Жўраев.
Шарҳловчи Элдор ўйин пайтида бир жой турмаслиги, доимо ҳаракатланиши, рақиб ҳимоячиларидан тўпни олиб қўйишга интилишига эътибор қаратди.
“Элдор Шомуродов сен астойдил тер тўкишинг, ўзингга ишонишинг ва шу билан билан бирор бир мувозанатни ушлаб туришинг керак бўлган намуна. Европада кўпчилик худбин – бу яхши маънода. Улар олдиларига улкан мақсадлар қўйишган, улар ўзига хос. Улар статистикани ошириш учун дарҳол дарвоза сари зарба беришади. Элдорда бу нарса йўқ. Юзма-юзма тўқнашиш пайтида у тўпни шеригига узатади, яъни ҳақиқий ўзбек сифатида бўлишади”, - дейди Жўраев.
Янгиликлар лентаси
0