Сўм доллар ва рублга нисбатан мустаҳкамланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўртинчи кун пастлади.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 майда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,76 сўмга пастлаб, 11 045, 25 сўмни ташкил қилди. Бу долларнинг қаторасига тўртинчи кун пастлаши.
Кеча арзонлашган евро 23,02 сўмга кўтарилиб, 11 832,78 сўм бўлди.
Сўнгги кунлар давомида мунтазам мустаҳкамланиб келаётган рубль 20,82 сўмга тушиб, 176,65 сўм бўлди. Бу пасайиш Россия Марказий банки бир ойдан кўпроқ вақт ичида учинчи марта фоиз ставкасини пасайтириши ортидан рўй берди. 26 май куни асосий ставка 14 фоиздан 11 фоизга туширилди.
© Фото: Марказий банк27 майда амалда бўладиган валюта курслари
27 майда амалда бўладиган валюта курслари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2022
27 майда амалда бўладиган валюта курслари
Янгиликлар лентаси
0