Инфографика

Спорт – соғлом ҳаёт гарови

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Мамлакатда спорт инфратузилмаси изчил ривожлантирилиб, ёшларнинг қизиқишлари қўллаб-қувватланмоқда.
Сўнгги беш йилда 118 та янги спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди ва 110 таси реконструкция қилинди. Барча маҳаллаладаги ёшларни спортга жалб этиш бўйича илк бор “беш босқичли” мусобақалар бошланди.
Энди ҳар бир маҳаллада апрель-июнь ва сентябрь-декабрь ойларида мусобақалар ташкил этилиб, яхши натижа кўрсатган ёшлар электрон рўйхатга киритилади ҳамда ҳудуддаги спорт мактабида малакали мураббийлар билан бепул шуғулланиш имконига эга бўлади. Улар жисмоний тайёргарлик даражаси ва разрядига қараб, кейинги босқичга ўтказилади.
Спорт мактаблари муайян олимпия спорт турлари бўйича базага айлантирилади. Мураббийларнинг иш ҳақи 35 фоизга оширилади. Яхши натижа кўрсатган маҳаллалар рағбатлантирилади. Йил якунигача 508 та маҳаллада кўп функцияли спорт майдончалари қурилади.
Батафсил Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0