Иқтисод

Цемент импорти қисқарди

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишРабочий демонстрирует продукцию завода
Рабочий демонстрирует продукцию завода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонга 4 ойда 662 минг тонна цемент импорт қилинган. Цемент асосан Тожикистондан харид қилинган.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга қиймати 26,1 млн долларига тенг бўлган 662 минг тонна цемент импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 372 минг тоннага камайган.
4 ой давомида цемент импорт қилган асосий давлатлар:
- Тожикистон – 289,5 минг тонна
- Қозоғистон – 185,3 минг тонна
- Қирғизистон – 179,3 минг тонна
- Туркманистон – 3,7 минг тонна
- Эрон – 3,7 минг тонна
- Россия – 344 тонна
Маълумот учун, ўтган йили январь-август ойларида Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми ошганди. Республиканинг йирик саноат корхоналари томонидан қарийб 8 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган.
Янгиликлар лентаси
0