ДТМ чет тилидан ижодий имтиҳон намуналарини эълон қилинди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишИтоговое сочинение по литературе в российских школах
Итоговое сочинение по литературе в российских школах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2022
Oбуна бўлиш
ДТМнинг расмий веб-сайтида инглиз тиллидан ижодий имтиҳон намуналари жойлаштирилди.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистонда бу йил илк бор олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилган чет тилидан касбий имтиҳон - ижодий имтиҳон шаклида бўлиб ўтади. Давлат Тест маркази ушбу имтиҳон намуналарини эълон қилди.
Чет тилидан ижодий имтиҳонлар - тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган.
Бугундан бошлаб Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида инглиз тилидан ижодий ушбу имтиҳон намуналари билан танишиш мумкин.
Чет тилидан касбий имтиҳон ижодий шаклда қуйидаги олийгоҳларда бўлиб ўтади:
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
Самарқанд давлат чет тиллар институти;
Тошкент давлат шарқшунослик университетининг
Тошкент давлат педагогика университети;
Қўқон давлат педагогика институти;
Нукус давлат педагогика институти
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 январда эълон қилинган 34-сонли қарорига асосан 2022-2023-ўқув йили қабулидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган олтита олий таълим муассасасига киришда чет тилидан кириш имтиҳонлари - ижодий имтиҳон шаклида ўтказилиши белгиланган эди.
Янгиликлар лентаси
0