Колумнистлар

Ғарб Киевни сотишга тайёрланмоқда

© AFP 2022 / VASILY MAXIMOVУлица Крещатик в Киеве.
Улица Крещатик в Киеве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия билан можаро қилиш ҳалокатли эканлигини Украинанинг ғарблик хўжайинлари энди англаб боряпти. Биз эса, Медведев айтганидек, махсус операциянинг мақсадларига эришишда давом этамиз.
“Азовстал”даги энг қайсар украин нациятларининг асирликка олишини кутилганидек Украина Қуролли Кучларининг жанговор кайфиятини чўктирди. Ҳарбий хизматчилар таслим бўляпти, қочяпти, асирликка олиняпти, сафарбарликка чиқмаганлар эса қочишмоқда. Афтидан, укрианлар ниманидир англагандек.
Ғарблик патронларнинг жанговар руҳияти унданда тушиб кетган. Мариуполь озод қилиниши биланоқ, етакчи англо-саксон ОАВларининг биринчи саҳифасидан Украина йўқолиб қолди. “Урушнинг 88-куни, 89-куни” деган мавзулар ҳам қаёққадир даф бўлди.
Англия пропагандаси Жонни Депп ва Эмбер Херднинг суд жараёни билан шуғуллана бошлади. Америкаликлар эса эътиборини ноябрда бўлиб ўтадиган сайловларга қаратди.
Қўшма Штатлар ахборот майдонида онгли одамларнинг овози аввал бироз қўрқиб, кейин янада кучлироқ жаранглай бошлади. “Украинадаги уруш мураккаблашиб боряпти, Америка бунга ҳали тайёр эмас”- бундай сарлавҳали мақола New York Times нинг аллақандай бетида эмас, балки Демократик партия асосий ОАВсидан жой олган.
Таҳририят украин етакчиларига тезроқ “оғриқли бўлсада, музокараларга келиш учун ҳудудлар борасида бир тўхтамга келишни” маслаҳат бермоқда. Яъни, соддароқ қилиб айтганда, ҳудудларини Россияга беришни айтишмоқда.
“Бизга украин можароси борасида ҳақиқий мунозара керак”- бу сўзлар Американинг тажовузкор жарчиси бўлмиш Washington Timesда тез-тез кўзга ташланмоқда. Унинг саҳифаларида украин можаросига турли ракурслардан қараш ва глобал ядровий можароларни олдини олиш ҳақидаги мақолаларни учратиш эса жуда ғалати. Аввалроқ қаерда эдингиз, деб сўрагиси келади кишини.
Барча позицияларнинг натижасини дунё сиёсатининг 99 ёшли оқсоқоли Генри Киссенджер чиқариб берди. Давосда бўлиб ўтган форумда у дангал қилиб Украинага тезроқ таслим бўлиш, яъни Москва билан тинчлик музокараларини бошлашни маслаҳат берди.
“Нима бўлса ҳам уруш бўлмасин” мавзусини машҳур консерватив публицист Патрик Бьюкенен ҳам жуда қизиқарли ривожлантирмоқда. У махсус ҳарбий операция бошлаганиданоқ ватандошларини ҳарбий беллашувга аралашмасликка ва Россия билан қарама-қаршиликнинг хатари ва фойдаларини онгли тарзда баҳолашга чақирган эди. У ҳозир можаронинг узоқ давом этишидан, ядро уруши хавфи ва бир-бирини йўқ қилишдан бошқа, ҳеч қандай фойда кўрмаяпти.
Ўз саҳифасида Бьюкенен ХХ асрда Америка раҳбарияти Европада бир неча маротаба можаролар яратишга ҳаракат қилгани, СССР раҳбарларига қарши ахборот урушини олиб боргани, кейин эса вазият жаҳон урушига етиб келганида чап бериб тинчлик музокараларига борганини ўз ўқувчиларига эслатиб ўтди. Бор авлод-аждодини сўкиб жанжал қилган супер державалар етакчилари эса натижада учрашишди, бир-бирларини бағирларига босишди, камераларга биргаликда жилмайиб қўйишди. Дунё енгил нафас ола бошлади.
“Айк” (Ҳеч қандай такаллуфларсиз Бьюкенен президент Дуайт Эйзенхауэрни шундай деб атаган) “Будапешт қассоби” (butcher of Budapest) Никита Хрущевни Америка Қўшма Штатлари бўйлаб 12 кунлик турнега таклиф қилди. Никсон Леонид Брежнев билан “қуролсизлантириш” ишларини ташкиллаштирди. Сўнгра Брежнев 1968 йили “Варшава келишуви” қўшинларига “Прага баҳори”ни йўқ қилишни буюрди... Энди АҚШ ва Россиянинг иккинчи совуқ урушни чиқариш ўрнига янги музокаларни бошлаш вақти келмадимикан?”- деб савол ташламоқда муаллиф.
Бу лаҳзаларда Вашингтоннинг Прага ва Будапештдаги гумашталари нималарни ҳис қилганини фақат тасаввур қилиш мумкин. Афтидан, Зеленский ва Ко нимани ҳис қилган бўлса, шуни, шекилли.
Ҳеч қаерда ахборот кун тартибидаги ўзгаришлар англо-саксон ОАВларининг Зеленскийга бўлган муносабатидек тезда ва ярқ этиб кўзга ташланмайди. Йўқ, Киев режими вакилларидан ҳамон иқтибос келтиришмоқда, аммо тон ва мавзуга ёндашув шунақанги ўзгарганки.
Мана, масалан, Зеленский Давос форумида оташин нутқ сўзлаяпти. Аммо унинг энг эсда қолар сўзларини ОАВларда иқтибос қилиб беришмаяпти. Хабар сарлавҳалари эса бир хил, зерикарли ва стандардагидек: “Зеленский Россияга қарши санкциялар талаб қилмоқда”, “Максимал санкцияларни талаб қилмоқда”. “Зеленский ёрдам, сармоя сўрамоқда”, ва яна “ёрдам сўрамоқда” ва яна “жаҳон ҳамжамиятидан ёрдам сўрамоқда”. Худдики, Житомирдан келган камбағал қариндошинг Лариосик эшик олдида садақа сўраётгандек. Ҳайдаб юборай десанг- яхши эмас, аммо ғашингга ҳам тегадида. Ундан қутулишни хоҳлайсан, аммо обрўни сақлаб туриб буни қандай қилишни билмайсан.
91 ёшли афсонавий олигарх Жорж Сорос ўша Давос форумида Россия билан уруш қилишга гиж-гижлади. Аммо сўзларидан сўнг шундай таассурот қолдирдики, у худди уриб туширилган учувчи ролини ўйнаётганга ўхшарди. Шундай учувчики, унга алоҳида молиявий кланлар ҳамон ўз режаларини эълон қилишга ишониб топширишади. Кейин эса уларнинг амалга оширилмаслиги ҳақида баланд овозда арз қилишади. Унинг барча сафсаталари анчадан буён ҳақиқатдан йироқ ва ҳеч нимани ваъда қилмай қўйган. Худди шу нутқида Сорос Хитой иқтисодиёти, шахсан Си Цзиньпиннинг қулашини башорат қилди. Аммо, у буни ҳар йили башорат қилади- хўп нима бўпти шунга?
Украинадаги махсус операциянинг муваффақияти нафақат ҳарбий ғалабаларда, балки Россияга қўшилишнинг нафақадар муҳимлигини англашда ҳам намоён бўлади. Шундай бўлсаки, минглаб, миллионлаб инсонлар бир вақтнинг ўзида уни англаса. Халқ иродасининг бундай бурилиши, албатта тарихий ҳодиса. Ва айни лаҳзада Вашингтон сиёсатчилари таслим бўлиш яхшироқ эканини англаб етмоқда. Яъни, уларнинг таъбири билан айтганда, ўқ остида турмаслик керак.
Боз устига Россияга қарши сюрреалистик санкциялар Қўшма Штатларни янги Буюк депрессия даврига етаклаяпти. Агар бу дарҳол бартараф этилмаса, ноябрь ойида Демократик партиянинг ғалаба учун ҳеч қандай имкониятлари қолмайди. Бартараф этиш учун эса, Украинани бирлаштириш керак. Бу ерда шахсий ҳеч нима йўқ, шунчаки бизнес.
Бошқа бир савол: ўз обрўсини йўқотмасдан туриб буни қандай амалга ошириш мумкин? Қандай қилиб Вашингтон маъмурияти ўз аудиториясига Россия билан музокаралар истагини тушунтиради? Ахир Демократик партия америкаликларга мутлақо зарарли милитаристик жазавани сочиб бўлган эдику. New York Times нинг пацифистик мақолалар изоҳларида фақатгина “Байден сотқинлик қилди!” деган нолалар ёзилган.
“Қандай қилиб биз Украинага сотқинлик қилишимиз мумкин?”- норози бўлмоқда ўқувчилар. Ахир бу НАТО ва АҚШ нинг ўз имиджига катта зарбаку? Бизнинг европалик малайларимиз, яъни НАТО бўйича шерикларимизчи? Улар биз ҳақимизда нима деб ўйлашади?
Вазиятнинг қизиқ томони шундаки, Байден маъмурияти Россия билан қарама-қаршишикни камайтириб Демократик партияни бўлажак сайловларда омон сақлаб қолмоқчи. Демократиянинг ашаддий тарафдорлари эса буни сотқинлик деб ўйлашмоқда ва агар демократлар Киевга хиёнат қилишса, сайловларда уларга қарши овоз бериш билан таҳдид қилишмоқда.
Шарқий–европалик қарчиғайларнинг ҳам анчагина кайфияти тушган- бошқачасига қандай йўл тутиш керак? Кўз ўнгимизда улар мавжудлигининг мазмуни, яъни Россияга душманликнинг бор моҳияти ва аҳамияти йўқоляпти. Улар худди бир одамдек Киссенджернинг ярашиш таклифини қоралашмоқда ва Вашингтондан Украинани қуроллантиришни давом эттиришни талаб қилишмоқда. Ва Украина қўли билан Россияга қарши урушни давом эттиришмоқчи.
Аммо, Украина эса бизнинг кўз ўнгимизда, афсуски, тугаб боряпти. Қримдан кейин Донецк ва Луганск республикалари ажралди, Азов қирғоқ бўйи бой берилди, Қора денгизнинг Одесса ва Николаев қирғоғи ҳудудларининг эса тақдири номаълум. Пан Дуданинг ўз батальони билан бостириб қирмоқчи бўлган ғарбий ҳудудларнинг ҳам тақдири номаълум. Дарвоқе у ерда кўпчилик аллақачон “поляк карталари”ни олган ва ўзларини ЕИ “цивилизация ҳамжамиятининг” Шарқий Крес таркибининг бир бўлаги сифатида ҳисобламоқда.
Режа бўйича жанг қилиши керак бўлган украинлар ҳам тугаяпти. Уларга фронтга чиқиш ва қоп-қоп ваъда берадиган, бироқ хоҳлаган вақти Лондонга учиб кетадиган президент учун ўзини қурбон қилишдан маъно борми?
Ғарбдаги шериклар эса зерикиб қолди. Энди Украина улар учун қизиқ эмас. Зеленскийнинг ўзи Давосдаги Ғарб олигархларига мамлакат ҳудудларини тиклаш учун сармоя киритишни таклиф қилиб бу мавзуни буткул ёпди. Қанчага денг- ярим триллион долларга! Эҳ, рус одамининг қалби кенг. Эҳ, кечирасиз, бизда бунча пул йўқ. Қанчалар шу жонга тегдия! Жонни Деппни Эмбер билан суди нима бўлаётганди?
...Ҳозирча, Москвага кўриб чиқиш учун таклиф қилинаётган тинчлик шартномалари лойиҳалари маънисиздек. Ўша Киссенджер Россия ва Украинага статус-квога- 24 февраль бўйича чегараларга қайтишни таклиф қиляпти. Италия раҳбарияти Украинага умуман Донбасс ва Қримни ҳам автономия мақомида топширишни тавсия қилмоқда. Бу энди, Дмитрий Медведев айтганидек, “Россияга нисбатан тўғридан-тўғри сурбетлик”.
Ахир “нима бўлса ҳам уруш бўлмасин” тренди билан барибир биз муросага келишимиз мумкинку. Ва шу ерда ҳам иккилантирувчи вазият юзага келади. Украинанинг ҳудудий жиҳатдан зиён кўриши унинг ватанпарварларини жуда қаттиқ жунбушга келтиради. Унда бу вақтга келиб Украинадан нима қолади? Москва томонидан бериладиган ҳар қандай енгиллик эса россиялик ватанпарварларни норози қилади. Бунда қандай йўл тутиш керак?
Умуман олганда, буларнинг бари жуда узун тарих. Россия билан можаро қилиш ҳалокатли эканлигини Украинанинг ғарблик хўжайинлари энди англаб боряпти. Нима ҳам дердик, давом этишга тўғри келади. Медведев таъбири билан юмшоқроқ айтганда, уларга асло эътибор бермасдан, махсус операциянинг мақсадларига эришишда давом этамиз.
Янгиликлар лентаси
0