Иқтисод

Инвестициялар вазирлигига янги ваколатлар берилди

© Sputnik / Зафар ХалиловТашкент. Министерство инвестиций и внешней торговли Узбекистана
Ташкент. Министерство инвестиций и внешней торговли Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда саноат зоналарига доир бюрократиядан холи янги тизим яратилади.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев раислигида 26 май куни ўтказилган йиғилишда саноат зоналарига лойиҳани жойлаштириш тартиби қайта кўриб чиқилиб, бюрократиядан холи янги тизим яратилиши таъкидланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, эркин иқтисодий зоналарда амалга ошириладиган лойиҳаларни экспертиза қилиш ваколати Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ўтказилади. Саноат зоналари бўйича маъмурий кенгашлар тугатилиб, уларнинг ваколатлари Инвестициялар вазирлигига берилади.
Шунингдек:
саноат зоналари иштирокчиларига имтиёзларни қўллаш учун Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказининг хулосасини олиш тартиби бекор қилинади. Бундан буён назоратни Давлат божхона қўмитаси амалга оширади;
саноат зоналаридаги ерлар аукционга дирекциялар томонидан чиқарилади (ҳозирда ҳокимлик томонидан аукционга қўйилади);
инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилганидан кейин кичик саноат зоналаридаги объектларни хусусийлаштиришга рухсат берилади.
Буларнинг ҳисобига, саноат зоналарига лойиҳаларни жойлаштириш жараёнидаги босқичлар амалдаги 5 тадан 2 тага камаяди, сарф қилинадиган вақт 3 ойдан 1 ойгача қисқаради.
Янгиликлар лентаси
0