Иқтисод

Жаҳонда нефть нархи ошиши Ўзбекистонга салбий таъсир кўрсатмоқда

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Фотобанкка ўтишРабота АЗС в Москве
Работа АЗС в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тошкент шаҳридаги йирик АЁҚШларда 1 литр АИ-80 маркали бензин 6 800 сўмдан 7 400 сўмгача сотилмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Бутун жаҳонда нефть нархининг кескин нарх ошиши Ўзбекистондаги автобензин нархига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ хабар берди.
Жаҳон бозорида Brent маркали нефть нархининг ўзгариши бутун дунёдаги бензин ва бошқа нефть маҳсулотларининг нархларини ўсиши ёки тушишига таъсир этмоқда.
“Нархлар тебранишини олдини олиш учун Ўзбекистонда ишлаб чиқариш кўрсаткичлари оширилиб, қайта ишлаш бўйича янги имкониятлар ишга солинмоқда”, дейилади хабарда.
Айтилишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан табиий газ, нефть ва газ конденсати қазиб чиқариш, нефть-газ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижроси бажарилган.
Ҳозирда истеъмолчиларнинг табиий ва суюлтирилган газ, нефт маҳсулотларига бўлган талабини қондириш учун барча кучлар ва захиралар сафарбар этилмоқда.
“Бу эса ўз навбатида, Республикада нефть ва газ маҳсулотларига, шу жумладан автобензин маҳсулотига, ортиб бораётган талабни қондириш ҳисобига нархларнинг барқарорлигини таъминлашга ижобий таъсирини кўрсатади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, ҳозирда АҚШда бензин рекорд даражада қимматлади. Европа давлатларида бир литр бензин нархи 2.242-2.564 долларни ташкил этмоқда. Лекин нархларнинг ошиб бориши тўхтагани йўқ.
Йил бошига нисбатан нефть хом ашёси котировкаси 1,3 баробарга (1 баррели учун 115 доллар), Европа давлатларида АЁҚШдаги бензин чакана нархи 1,2 – 2,0 баробарга ошиб тарихий антирекордлар янгиланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича 2022 йилнинг 5 ойлигида 657,5 минг тонна суюқ углеводородлар қазиб чиқарилди. Ишлаб чиқарилган автобензин эса 381,4 минг тоннани ташкил этди.
АИ-80 маркали автомобиль бензинининг биржа савдоларидаги ўртача нархи йил бошида 1 тоннаси учун 7,0 – 7,3 млн сўм (1 литри учун 5 300 – 5 500 сўм) миқдорида бўлган бўлса, бугунги кунда 8,4 – 8,7 млн сўм (1 литри учун 6 300 – 6 500 сўм) миқдорида шаклланмоқда.
Тошкент шаҳридаги йирик АЁҚШларда 1 литр АИ-80 маркали автобензин нархи қуйидагича кузатилмоқда: UNG Petro – 6 800 сўм, IBR, Miss, Poytaxt Oil – 6 800 сўм, Mustang – 6 900 сўм, LUK Oil – 6 990 сўм, Intran servis – 7 000 сўм, TAT neft – 7 400 сўм.
Янгиликлар лентаси
0