Жамият

Ўзбекистон метан эмиссиясини камайтиради

© Sputnik / Наталья СеливерстоваТрубы ТЭЦ. Иллюстративное фото.
Трубы ТЭЦ. Иллюстративное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон Метан эмиссиясини камайтириш бўйича глобал мажбурият тўғрисидаги ташаббусга қўшилди.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистон БМТнинг Метан эмиссиясини камайтириш бўйича ташаббусига (Global Methane Pledge) қўшилди. Бу ҳақида Бухорода 26-27 май кунлари бўлиб ўтаётган Камбағалликни қисқартириш халқаро форуми доирасида эълон қилинди.
Бош вазир ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров президент Шавкат Мирзиёев томонидан "яшил" иқтисодиётга ўтиш ва метан эмиссияларини камайтириш борасидаги ташаббуслар алоҳида қўллаб-қувватланишини билдирди.
Шунингдек, мазкур ташаббусдан кўзланган мақсадларга эришиш учун мамлакатимизда халқаро ҳамкорлар билан яқин ҳамкорлик асосида энергетика, қаттиқ маиший чиқиндилар ва агробизнес тармоқларига эътибор қаратилиб, комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши таъкидланди.
Маълумот учун, метан эмиссиясини камайтириш бўйича глобал ташаббус - унга қўшилган аъзоларнинг 2030 йилгача глобал метан эмиссиясини 2020 йил даражасидан камида 30 фоизга камайтириш бўйича жамоавий саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшиш учун ихтиёрий ҳаракатлар қилишга розилигини билдиради.
Метан атмосферада карбонат ангидриддан кейин иккинчи энг кўп тарқалган модда бўлиб, ҳарорат кўтарилишига катта таъсирга эга. Метан атмосферада карбонат ангидридга қараганда 80 баравар кўпроқ иссиқликни ушлаб туради.
Бугунги кунда ушбу ташаббусга 120 га яқин давлат қўшилган бўлиб, улар жаҳон иқтисодиётининг 70% ва метан эмиссияларининг ярмини ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0