Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Қон босими ошганда бош оғриғидан қандай халос бўлиш мумкин?

© pexels.com/Mikael BlomkvistЖенщина в коричневом платье без рукавов сидит на коричневом плетеном кресле
Женщина в коричневом платье без рукавов сидит на коричневом плетеном кресле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бош оғриғи турли сабабларга кўра пайдо бўлиши мумкин. Хусусан, артериал босимнинг ўзгариб туриши ҳам бош оғриғини келтириб чиқаради. Бундай вазиятда ҳолатни қандай яхшилаш керак?
Шифокор-терапевт Татьяна Романенко Sputnik радиосига берган интервьюсида тушунтириш берди.
Артериал босимнинг ўзгариб туриши кўпгина ҳолларда бош оғриғига сабаб бўлади.
Масалан, қон босимининг тушишида инсон ўзини лоҳас ҳис қилиши ва бош оғриғи бўлиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, бундай вазиятда кофеин кўмак беради.
“Агар бош оғриса аввало қон босимини ўлчаш лозим. Агар босим паст бўлса, таркибида кофеин бўлган ичимликлар ёрдам бериши мумкин. Янги дамланган чой ёки қаҳва ичиш керак. Ушбу оддий йўл билан қон босимини тушириш ва бош оғриғидан халос бўлиш мумкин”.
Қон босими кўтарилишида ҳам бош оғрийди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, агар бош оғриғи жуда кам ҳолларда кузатилса, ичимликлар билан тушириш мумкин. Бироқ, агар бош оғриғи тез-тез кузатилса, албатта шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Янгиликлар лентаси
0