Иқтисод

Фарғона ҳокимлиги россиялик инвесторларга ер ажратилади

© Пресс-служба хокимията Ферганской областиВстреча с делегацией из России во главе с руководителем инвестиционного товарищества "РосТОК"
Встреча с делегацией из России во главе с руководителем инвестиционного товарищества РосТОК - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Инвесторларга Қўштепа, Ёзёвон, Риштон, Олтиариқ туманларидан жой ажратиб берилади.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Россиялик инвесторлар Фарғонада қишлоқ хўжалиги ўғитлари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу хақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Россиянинг “РосТОК” инвестиция ҳамкорлиги раҳбари Андрей Шкуркин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда вилоятда россиялик инвесторлар томонидан қишлоқ хўжалиги ўғитлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Инвесторлар майдонларда ўғитларни экин турларига қараб синаб кўришмоқчи. Агар ҳосил 35% дан 70 % гача яхши фойда берса, улар Фарғонада ўғит ишлаб чиқаришни йўлга қўйишади.
“Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров таклифи билан Қўштепа, Ёзёвон, Риштон, Олтиариқ туманларидан жой ажратиб берилади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, россиялик инвесторлар Фарғонада замонавий меҳмонхона қуришни ҳам режалаштиришган.
Маълумот учун, "РосТОК" инвестиция ҳамкорлиги ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва паррандачилик хўжаликларининг торф ва чиқиндиларни қайта ишлаш учун юқори технологияли ускуналар ва маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқиш учун ҳамкорларни жалб қилади.
Янгиликлар лентаси
0