Жамият

ШҲТ экология вазирлари Тошкентда дарахт экишди

© SputnikГлавные экологи стран ШОС посадили деревья в Ташкенте
Главные экологи стран ШОС посадили деревья в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ШҲТ тадбири олдидан Экология қўмитасининг боғига кўчат экиш маросими бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Бугун Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг учинчи йиғилиши бошланади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Тадбир олдидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг боғига кўчат экиш маросими бўлиб ўтди.
© SputnikГлавные экологи стран ШОС посадили деревья в Ташкенте
Главные экологи стран ШОС посадили деревья в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2022
Главные экологи стран ШОС посадили деревья в Ташкенте
Учрашувда ташкилот котибияти вакиллари иштирокида ШҲТга аъзо саккиз давлат делегациялари ва экспертлари замонавий воқеликни ҳисобга олган ҳолда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади.
Шунингдек, атроф-муҳит мониторинги, биохилма-хиллик, табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришини юмшатиш, илмий-техник ҳамкорлик, қаттиқ чиқиндиларни бошқариш ва кадрлар салоҳиятини ошириш каби долзарб йўналишларда ҳамкорликни кучайтириш юзасидан ўзаро фикр алмашади.
© SputnikГлавные экологи стран ШОС посадили деревья в Ташкенте
Главные экологи стран ШОС посадили деревья в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2022
Главные экологи стран ШОС посадили деревья в Ташкенте
Маълумот учун, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти - минтақавий халқаро ташкилот бўлиб, унинг таркибига Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.
2001 йилда олти мамлакат раҳбарларии Шанхай хамкорлик ташкилотини тузиш ҳақида Декларация имзолашди. Ташкилотнинг мақсади - Марказий Осиёдаги вазиятни барқарорлаштириш, давлатлар ўртасидаги дўстлик ва қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек сиёсий, иқтисодий, илмий, гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, деб белгиланди.
© SputnikГлавные экологи стран ШОС посадили деревья в Ташкенте
Главные экологи стран ШОС посадили деревья в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2022
Главные экологи стран ШОС посадили деревья в Ташкенте
Янгиликлар лентаси
0