“Бир миллион дастурчи” сертификати олганларга кредит фоизлари компенсация қилинади

© Depositphotos.com / Tan Kian KhoonМальчик с ноутбуком
Мальчик с ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2022
Oбуна бўлиш
"Бир миллион дастурчи" сертификати олганларга 6,75 миллион сўмгача кредитлар фоизи тўлаб берилади.
ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олганларга компьютер хариди учун истеъмол кредити ажратиш ва унинг фоизини компенсация қилиб бериш тартиби белгиланди.
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваригача (6 млн 750 минг сўмгача) истеъмол кредити ажратиш ва унинг фоиз тўловларини компенсация қилиб бериш, тартиби белгиланди.
Ким ушбу хизматдан фойдаланиши мумкин?
Жисмоий шахслар, 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс, 16 ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили.
Керакли ҳужжатлар:
компьютер сотиб олиш бўйича икки томонлама тузилган олди-сотди шартномаси (pdf форматда);
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида сертификат (pdf форматда).
Хизмат кўрсатиш тартиби:
1.
Ариза берувчи тегишли сертификат берилган санадан бошлаб 60 календарь кун мобайнида туман, шаҳар давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали онлайн мурожаат қилади.
2.
Ёшлар ишлари агентлиги 3 иш куни мобайнида сертификатни верификациядан ўтказади.
3.
Ариза берувчининг маълумотлари тўғри деб топилгандан сўнг икки иш кунида кредит фоизлари тўловларини компенсация қилиб бериш тўғрисида маълумотнома берилади.
4.
Маълумотнома олингандан сўнг тегишли банк (АТ “Халқ банки”, АТ “Алоқабанк”, “Микрокредитбанк” АТБ ) филиаллари ўзларининг ички ҳужжатларида белгиланган муддатда кредит ажратиш масаласини кўриб чиқади.
5.
Кредит бўйича фоиз тўловларини тўлаш учун зарурий суммалар ҳар ойнинг 25-санасигача Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказиб борилади.
Хизматни кўрсатиш муддати:
3 иш кунида (қўшимча ўрганиш талаб этилганда 5 иш кунида)
Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан.
Янгиликлар лентаси
0