Видео

Мудофаа вазирлиги ЛХРда десантчилар жангини кўрсатди - видео

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Луганск Халқ Республикаси ҳудудида суратга олинган видеода, стратегик муҳим объект - Камишеваха қишлоғи учун жанг акс этган.
ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги ҳаво-десант бўлинмаларининг украиналик жангарилар билан жангини кўрсатди.
Десантчилар артиллерия кўмагида Украина қўшинларининг қулай баландликда жойлашган таянч пунктини эгаллаб олишди. Ўзига келган Украина қўшинлари зирҳли техникалар томонидан қўллаб-қувватланиб, қарши ҳужумга ўтиб, истеҳкомни қайтариб олишга ҳаракат қилди. Лекин десантчилар қарши ҳудумни муваффақиятли бостиришди.
"Россия десантчилари душманнинг қарши ҳужумга ўтиш ниятини зудлик билан фош қилди, танкга қарши қуроллар, қўл гранаталари ва ўқ отиш қуролларидан ўқ узди. Россия десантчиларининг ўққа тутилиши натижасида Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми барбод этилди. Жангда десантчилар Украина Қуролли кучларининг 2 та бронетранспортёри ва 20 гаяқин ҳарбий хизматчиларини йўқ қилди”, — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0