Россия

Путин Макрон ва Шольц билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин, архивное фото
Президент РФ Владимир Путин, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Суҳбат иштирокчилари дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини ҳам муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин франциялик ҳамкасби Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Олаф Шолц билан телефон орқали Украинадаги вазиятни муҳокама қилди, деб хабар қилди Кремль матбуот хизмати.
"Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макрон ва Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери Олаф Шолц билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда Украинадаги вазиятнинг долзарб жиҳатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди”, — дейилади хабарда.
Хусусан, Путин Украинага Ғарб қуроллари етказиб бериши давом эттириш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирди. Бундан ташқари, у Киев расмийлари айби билан музокаралар музлатиб қўйилганини маълум қилди.
Суҳбат иштирокчилари шунингдек дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини ҳам муҳокама қилишди.
“Глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги вазият ҳар томонлама кўриб чиқилди. Владимир Путин асосли ва аниқ маълумотларга асосланиб, нотўғри иқтисодий ва молиявий сиёсат натижасида юзага келган озиқ-овқат таъминотидаги қийинчиликларнинг асл сабабларини тушунтириб берди. Хусусан бу - Ғарб мамлакатлари олиб борган нотўғри сиёсат ҳамда Россияга қарши киритган санкциялари оқибати эканинин”, — дея таъкидлади Кремль.
Бир кун аввал Россия раҳбари Австрия канцлери Карл Нехаммер билан ҳам Украинадаги вазият бўйича телефон суҳбати ўтказган эди.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0