Рус киносида ўзбек изи – "Аманат" фильми нима ҳақида

Oбуна бўлиш
Россияда қандай одам ўзиники бўлади? Бу саволга жавоб топганлардан бири бухоролик режиссёр Рауф Кубаев бўлиши мумкин.
Москва, Новый Арбат кўчаси, "Октябрь" кинотеатри, 24 май оқшоми. Рус киносининг энг кутилган премьераси – шарқона номли "Аманат" (Омонат - маъносида ) фильми бошланишини кутаётган одамлар гавжум.
Россияда "Аманат" ҳақида кўп ёзилган. Суратга олиш ишлари тўрт йил олдин бошланган лойиҳа ностандарт сюжети билан оммавий ахборот воситаларининг эътиборини тортди. Фильм тарихий драма - Кавказ тоғларида яшовчи миллат етакчиси Имом Шомилнинг ўғли Жамолиддин ҳақида ҳикоя қилади. Жамолиддин - келиб чиқиши авар миллатидан ва мусулмон бўлган ҳолда рус зобити бўлиб тарбияланади ва кейинчалик Россия ва Кавказ ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшади.
Фильм премьерасини нафақат Россияда балким Ўзбекистонда ҳам кутишган. Нега? Чунки "Аманат" фильмини яратиш устида икки режиссёр ишлаган – Санкт-Петербурглик Антон Сиеверс ва бухоролик Рауф Кубаев. Премьерада иккаласи ҳам "Доғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист" фахрий унвонига сазовор бўлишди.

Фильм премьерасида кўплаб таниқли меҳмонлар иштирок этишди ва бунинг ҳайратланадиган жойи йўқ: маълум бўлишича, "Аманат" фильми ғоясини шахсан Россия Президенти Владимир Путин томонидан маъқулланган ва лойиҳани амалга ошириш Россия Федерацияси Маданият вазирлиги, Кино жамғармаси ва Миллатлар ишлари бўйича федерал агентлик томонидан қўллаб-қувватланади.

Актёрлар ҳам фильмга мос: Андрей Соколов, Екатерина Гусева ва Даниил Страхов. Лойиҳада бу йил Россия кинотеатрлари экранларини тарк этмаётган ўзбекистонлик актёр Фарҳод Маҳмудов ҳам иштирок этмоқда. Дарвоқе яқинда у ҳам ўзи суратга олган “Парининг совғаси” фильмининг премьераси бўлиб ўтиши кутилмоқда.
"Аманат"га қайтамиз. Премьерада фильм учун жуда кўп мақтовлар янгради. Миллатлараро агентлик раҳбари Игор Баринов таъкидлаганидек, баъзида битта фильм мамлакатдаги миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга кўп воқеалардан кўра кўпроқ ёрдам бериши мумкин. Ва бу ҳақиқат: унда кўп миллатли Россиянинг ҳар бир аҳолиси ўзини танийди.
Икки соатлик ҳаяжонли жанглар, сарой манзаралари ва ҳазил-мутойиба билан суҳбатлар ниҳоят русларга "рус одами" кимлигини ва "рус дунёси" нима эканлигини тушунтиради, яъни бу мамлакатни чинакам севган ҳар қандай одам ўзиникига айланади. Россия учун сиз қайси миллат ёки динга мансублигингиз муҳим эмас ва сиз ўз маданиятингизни унутишингиз ҳам шарт эмас.
"Мен аварман, мен мусулмонман, мен рус зобитиман", дейди Жамолиддин.
Режиссер Рауф Кубаев кўплаб телесериалларини суратга олган: "Бағдодда ҳамма жой тинч", "Пешовар вальси", "Тахаллуси Албаниялик", "Ватан қаердан бошланади", "Кармелита" ва бошқалар.
Янгиликлар лентаси
0